Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йилда олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматининг ўрнатилишига тааллуқли шарҳи эълон қилинди.
Республикада олий таълим тизимида амалдаги тартибга мувофиқ, тест синовлари натижаларига кўра энг юқори баллар тўплаган талабалар давлат гранти бўйича бепул ўқийдилар. Ўз навбатида Давлат буюртмаси параметрлари доирасида контракт асосида «ўтиш» балларини тўплаб қабул қилинган талабалар эса, уларни ўқитишга сарфланадиган харажатларни қисман қоплашни назарда тутувчи ижтимоий ҳимояланган базавий тўлов-контракт шакли асосида ўқийди.
Шу билан бирга талабаларга тўловларни амалга оширишда қулайлик яратиш, аҳолининг кенг қатлами учун олий таълимнинг ҳаммабоплигини таъминлаш мақсадида 2019/2020-ўқув йилидан бошлаб, тўлов-контракт қиймати миқдорлари икки хил кўринишда – «стипендияли» ва «стипендиясиз» этиб белгиланди.
Стипендиясиз қиймат миқдорлари, ҳар ойлик талабага тўланиши белгиланаётган 400 000 сўм, бир йилда жами 4 800 000 сўмни чегириб ташлаш ҳисобига шакллантирилади.
Мисол учун, бакалавриатнинг Гуманитар фанлар, Педагогика, Техника, Қишлоқ ва сув хўжалиги таълим йўналишлари бўйича тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган талабалар (жами талабаларнинг қарийб 80 фоизи) 2019/2020-ўқув йилидан бошлаб, қуйидаги тартибда тўловларни амалга ошириши мумкин:
- Стипендия билан – 10 792 960 сўм (Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан 17 баробарида);
- Стипендиясиз – 5 992 960 сўм (10 792 960 сўм — 4 800 000 сўм).
Таълим йўналишлари кесимидаги тўлов-контракт қиймати миқдорлари билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги талабаларни ва уларнинг ота-оналарини қизиқтирган барча саволларга, шу жумладан, ўқиш учун тўлов шакли, талабалар ва уларнинг ота-оналари томонидан таълим олиш учун иш хақидан йўналтириладиган маблағларга қўлланиладиган имтиёз ва енгилликлар қўллаш тартибига тааллуқли, шунингдек, таълим кредити ва бошқа саволларга ёзма шаклда ҳамда давлат интерактив хизматлари орқали жавоб беришга тайёрлигини маълум қилади.
Изоҳ (0)