Подполковник Бред Хоул бошчилигидаги АҚШ ҳарбий авиация делегацияси 9 сентябрь, душанба куни Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигига ташриф буюрди.
Учрашув давомида АҚШ вертолёт ва транспорт авиацияси мутахассислари тоғли ҳамда саҳро ҳудудларида, турли иқлим шароитларида, шунингдек, тунги вақтларда тунги кўриш мосламаларидан фойдаланган ҳолда парвоз қилиш масалаларни муҳокама қилди.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаментидан маълум қилишларича, ташриф давомида АҚШ делегацияси вакиллари Чирчиқ гарнизонида ўтказиладиган машғулотларда назарий билимларни амалиётда татбиқ этиши режалаштирилган.