Шимолий Корея Пхёнан-Намдо провинциясидан Япон денгизига қараб иккита снарядни учирди. Бу ҳақда Жанубий Корея бирлашган штаб бошлиқлари қўмитасига таяниб, «Коммерсанть» хабар берди.
Таъкидланишича, Жанубий Корея ҳаво кучлари «вазиятни кузатиб бормоқда» ва жанговар шай ҳолатда турибди.
Бирлашган қўмитанинг маълумотларига кўра, снарядлар Пхёнан-Намдо провинциясидан учирилган. Снарядлар тури, уларнинг парвоз узоқлиги ва баландлиги ҳақида маълумотлар очиқланмаган.
Reuters агентлигининг Япония ҳукуматига таяниб хабар беришича, КХДР томонидан учирилган снарядлар мамлакат хавфсизлигига ҳеч қандай таҳдид туғдирмаган. АҚШ администрацияси снарядларнинг учирилишига оид вазиятни кузатиб бораётганини билдирган. «Биз вазиятни кузатиб боришни давом этамиз ва минтақадаги иттифоқдошларимиз билан мунтазам маслаҳатлашмоқдамиз», — дейди агентликнинг АҚШ администрациясидаги манбаси.
Эслатиб ўтамиз, 24 август куни ҳам КХДР япон денгизига қарата 2 та номаълум снаряд учирган эди.
Изоҳ (0)