Жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани судида Саид-Абдулазиз Юсуповга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича ёпиқ суд бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Судланувчи Саид-Абдулазиз Юсупов Жиноят кодексининг 167 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 168 (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаларида (пора бериш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
«Суд жараёни давом этмоқда», — дейилади Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати ахборотида.
Маълумот учун, Саид-Абдулазиз Юсупов 1982 йилда Навоий вилоятида туғилган, миллати — ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти — олий, оилали, муқаддам судланган, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаган.
У 2019 йил май ойида қўлга олинган эди.
Мавзуга доир:
- Ижтимоий тармоқларда Саид-Абдулазиз Юсуповнинг ҳибсга олинишидан олдин ёзиб қолдирган видео мурожаати пайдо бўлди
- Бош прокуратура Саид-Абдулазиз Юсупов қийноққа солинганини рад этди
- Саид-Абдулазиз Юсупов тиббий кўрикдан ўтказилди ва унинг танасида бирор-бир қийноқ аломатлари аниқланмади
- Саид-Абдулазиз Юсупов ўзи раҳбарлик қилган фонднинг миллионлаб маблағларини ўзлаштиришда гумон қилинмоқда
- Нега Саид-Абдулазиз Юсуповнинг рафиқаси ва адвокатининг гаплари Бош прокуратура баёнотларидан фарқ қилмоқда? Масъуллар изоҳ берди