• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фарғона чегара постида бухоролик аскарнинг ўлими «ўз жонига суиқасд» деб расмийлаштирилди. Яқинлари унинг отиб ўлдирилганини тахмин қилмоқда (видео)

    Ижтимоий тармоқларда Президентга йўлланган «Фарғона чегара постида отиб ўлдирилган марҳум аскар отасининг мурожаати» видеолавҳаси тарқалди. Унда Фарғона вилояти, Қувасой шаҳридаги Қирғизистон чегарасида тунги қоровулликда бўлган бухоролик оддий аскар Бобур Мирзаевнинг ҳалок бўлгани хусусида сўз борган.

    Бобурнинг отаси Собир Мирзаев «Дарё»га Фарғона ҳарбий прокуратураси томонидан ўғлининг ўлими «ўз жонига суиқасд» деб расмийлаштирилаётганидан норозилиги ва бунга ишонмаслигини маълум қилди.

    Марҳум ҳақида маълумот: Бобур Мирзаев 1999 йилда Бухоро шаҳрида туғилган. 2018 йилда Бухоро шаҳридаги 1-сонли академик лицейни тугатгач, Миллий гвардия институтига ҳужжат топширган ва етарли балл тўплай олмаган. Шундан сўнг ҳарбий хизматни ўташни маъқул кўрган. 6 март куни Бухоро шаҳар мудофаа бўлими томонидан ҳарбий хизматга чақирилган. Ҳарбий хизмат қасамёдини қабул қилгунга қадар Фарғона вилояти, Водил туманида жойлашган ДХХ чегара қўшинларининг 9229-ҳарбий қисмида ўтаган. Сўнг Қувасой шаҳридаги 9229-ҳарбий қисмнинг 9-сонли чегара постига кўчирилган.

    Фото: Мирзаевлар оиласи архиви

    Фото: Мирзаевлар оиласи архиви

    9 июль куни Бухоро шаҳар Мудофаа бўлимидан Собир Мирзаевга ўғлининг ўз автоматини ўқлаб турган вақтида отилиб кетгани ва ҳалок бўлгани ҳақидаги нохуш хабар етказилган.

    10 июль куни соат 10:00 да аскарнинг жасади тобутда келтирилган. Бухоро шаҳар Мудофаа ишлари бўлими вакиллари Бобур Мирзаев ўзини отиб қўйганини ва унинг ўлими билан боғлиқ бошқа сабаблардан хабардор эмасликларини билдиришган. Шу куни соат 13:00 да жасад тупроққа қўйилган.

    Фото: Мирзаевлар оиласи архиви

    Фото: Мирзаевлар оиласи архиви

    «Дарё»га мурожаат қилган Собир Мирзаев ўғлининг сирли ўлими юзасидан ўтказилган суриштирув-тергов ишлари якунлангани, текширув натижалари ва хулоса ҳужжатларидан мутлақо қаноатланмаганини билдирди.

    — Ўзим эксперт-врачман. «Ўз автоматини ўқлаб турганда бехосдан отилиб кетган» деган иддаога ишонмайман. Агар ўқ яқиндан отилган бўлса, қорин атрофини жароҳатлаб, куйишни вужудга келтиради. Ўғлимнинг жасадини кўрдим. У яқиндан эмас, узоқдан отилган. Қоринга киришда кичик из қолдирган ва бел соҳасидан чиқиб кетган. Автоматдан 1 дона эмас, 5 дона, шундан 1 дона пахтавон, 4 дона жанговар ўқ узилган. Кўп қон йўқотган ва ўлим юз берган. Суд-тиббий экспертизада кўрсатилганидек, биринчи ўқ тираб отилган бўлса, кейингисини ўқлашда ўзида куч топа оладими? Иккинчи ўқ бироз узоқ масофадан отилган. Хўш, қолган ўқлар қандай отилган? Баллистика тўлиқ ўтказилмаган.

    Ҳолат ҳарбий қисм ёнидаги цемент заводи камерасига тушиб қолган. Техника асри даврида содир бўлган ҳолатни катталаштириб кўрсатишнинг иложи йўқ, дея важ кўрсатишди. Терговчи елка қисиб, «бу жумбоқ» дейишдан нарига ўтмайди. Ўзбекистон ҳарбий прокуратураси ўз жонига суиқасд қилинган, деган хулоса бериб турибди. Бу нотўғри, мен ишонмайман. Жасадини кўрганимда икки билагида куч ишлатилган доғ излари бор эди. Экспертизада эса буям кўрсатилмаган, — деди Собир Мирзаев.

    8 август куни Ҳарбий прокуратура подполковниги Баҳром Жалолхўжаев Собир Мирзаевга ўғлининг ўлими юзасидан тергов ишлари тугатилганини маълум қилган.

    9 август куни Республика ҳарбий прократураси томонидан Собир Мирзаевга хат келган. Унда: «Ўғлингиз, 9229-ҳарбий қисм оддий аскари Бобур Мирзаев, 2019- йил 9 июль куни чегара нарядини ўташ вақтида соат 12:10 ларда ўзига бириктирилган «АКМ» русумли ўқотар қуролдан ўзининг қорин соҳасига 1 дона 7,62 мм.ли пахтавон ва 4 дона 7,62 мм.ли жанговар ўқ узиб, ўз жонига қасд қилган. Ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида Бобур Мирзаевга нисбатан ҳарбий хизматчилар томонидан ўзини-ўзи ўлдириш даражасига етказиш билан боғлиқ, яъни унга раҳмсиз муомала қилиш ёки ҳаракатлар содир этилмаганлиги, унинг ҳаётига бирор-бир шахс томонидан тажовуз қилинмаганлигини инобатга олиб, унинг ўз жонига қасд қилиб, вафот этганлиги ҳолатида бирор-бир шахс ҳаракатида ЎзРЖКнинг 103-моддаси ва бошқа моддаларида кўрсатилган жиноятлар таркиби бўлмаганлиги сабабли, 2019 йил 7 август куни ҳолат юзасидан ЎзРЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди», — дея баён қилинган.

    Фарғона вилояти ҳарбий прокурори, подполковник Шерзод Саидов томонидан эса Собир Мирзаевга содир этилган ҳолат юзасидан Фарғонага келиши фойдасизлиги билдирилган.

    — Ўғлим 9-сонли чегара постида турган вақтида соат 12:10 ларда отишма бўлган. Ҳаял ўтмай, унинг қўлидаги рациясига чиқишган. Жавоб бермагач, ўғлимни 20 дақиқаларча қидиришган. Аввалига қирғизлар отиб, ўзи билан олиб кетган, деган ўйга ҳам боришганини яширишмади. Кейин Қирғизистон ва Ўзбекистон чегараси яқинидаги чуқурликдан, яъни окопдан ўғлимнинг жасади топилган. Окоп юқорисидан қон излари, атрофдан эса гилзалар топилган. Адолат қарор топиб, айбдор жавобгарликка тортилиши керак. Йўқса, одамлар фарзандларини ҳарбий хизматга бермай қўйишади, — дейди Собир Мирзаев.

    Фото: Мирзаевлар оиласи архиви

    Фото: Мирзаевлар оиласи архиви

    «Ҳақиқат маскани» адвокатлик бюроси адвокати Амрилло Аҳмедов иш ҳужжатлари билан танишгандан сўнг Бобур Мирзаевнинг айнан ўз жонига қасд қилмагани, балки отиб ўлдирилгани ҳақидаги хулосага келганини айтади. Унинг билдиришича, Республика ҳарбий прокуратураси 15-бўлим бошлиғи Қобил Аннабоев «Ҳарбий сир, материал Фарғонага жўнатилади, ўша ерга қатнаб ўрганасизлар, улар нима деса шу!» деган пўписа билан ишга оид ҳеч қандай ҳужжат тақдим этмаган. Илтимосномалар қабул қилинмаган.

    — Бобурнинг ўлимида «Ўз жонига суиқасд» деган важ кўрсатиляпти. Нотўғри. Бир ўқ қориндан кириб, нариги томондан чиқиб кетган. Ёнида 4 дона гилза турибди, улар қаердан пайдо бўлаяпти? Экспертиза хулосасига кўра, 4 та гилза ҳам битта автоматдан отилган. Бу мутлақо мантиққа тўғри келмайди. Воқеа жойини кўздан кечириш ҳолати, шунингдек, баённома сифатсиз тузилган, тергов ҳам юзаки ўтказилган. Хулосада қон излари айнан қаердан топилгани кўрсатилмаган. Жасад окопдан топилган экан, воқеа жойи чизмаланиб, эксперимент қилиниши шарт эди. Афсуски, бу ҳам бажарилмаган.

    Ачинарлиси, автоматда ҳеч қандай бармоқ излари йўқ, бу эса ўз-ўзидан бармоқ излари ўчириб юборилганини англатади. Қуёш изларни йўқотган, деган кўрсатма берилган. Қуёш нурида излар йўқолиши мумкин эмас, тоғ орти қуёш нурлари эса деярли таъсир ўтказмайди. Соат 12:10 да ҳолат содир бўлган бўлса, бир соат ичида излар йўқолмайди. Аскар ўзини ўзи отган бўлса, қани бармоқ излари? Ҳолатни қайтадан ўрганиш ва қўшимча тергов ўтказиш учун хат ва илтимосномалар киритдик. Ниҳоят, оғир уринишлардан сўнг 20 августда жиноят иши қўзғатишни рад қилиш бўйича Фарғона вилоят прокуратураси терговчисининг қарори бекор қилинди,— дейди А. Аҳмедов.

    Собир Мирзаев ва унинг адвокатига марҳум ўғли билан бир сафда хизмат қилган аскарлар билан суҳбатлашиш имкони берилган. Улар билан суҳбатда аскарлар «Бизга Бобур Мирзаев ўзини отган, деб айтилди, аммо биз бунга умуман ишонмаймиз» дейишган. Манбага кўра, шу куни навбатда турган аскарлардан бири битта, иккинчиси иккита автомат ўқининг овозини эшитганини айтган. Аслида аскар танасидан бешта ўқ топилган.

    — Республика ҳарбий прокуратурасига Бобур Мирзаевнинг отаси ва унинг ҳимоячиси бир неча маротаба келган ҳамда улар раҳбарият томонидан қабул қилинган. Қабул жараёнида барча важлари текшириб кўрилиши айтилган. Ҳозирги вақтда Фарғона ҳарбий прокуратураси томонидан қўшимча тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Терговга қадар текширув ҳужжатлари бўйича менда ҳозир аниқ маълумотлар йўқ. Бу бўйича Фарғона ҳарбий прокуратураси томонидан иш олиб бориляпти, — деди «Дарё» мухбирига Республика Ҳарбий прокуратураси матбуот хизмати вакили Шоҳруҳ Муҳаммаджонов.

    09.09.2019, 10:26   Изоҳ (0)   557092
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?

    09.09.2019, 09:41

    Бухоро чўлида саксовул кесган хоразмликлар қўлга олинди

    09.09.2019, 08:24

    Олий суд раисининг собиқ ўринбосари Баҳодир Деҳқонов сабаб 12 йилга қамалган самарқандлик тадбиркор Президентдан нажот кутмоқда (1-қисм)

    09.09.2019, 07:49

    Самарқандда ишлагани Исроилга кетаман деб ўйлаган аёл 8 минг доллардан айрилди

    08.09.2019, 22:55

    Тошкент 2000 йиллик Мингўрикдан маҳрум бўлиши мумкин. Ёдгорликда олимларни хавотирга солаётган ёриқлар пайдо бўлган

    08.09.2019, 22:34

    Ўзбекистонда шу кунга қадар таълим сифатини баҳолаш бўйича аниқ мезонлар бўлмагани тан олинди

    08.09.2019, 21:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Павел Дуров ўз муваффақиятининг сирини очди

    Лайфстайл | 12 июл, 10:45

    “Барселона” асосий эътиборини Рэшфорд трансферига қаратади

    Спорт | 12 июл, 10:35

    Ўзбекистонда қанча электромобиль борлиги маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 10:25

    Исроил ҲАМАСнинг 6 та юқори мартабали денгиз қўмондонини йўқ қилганини эълон қилди

    Дунё | 12 июл, 10:06

    Японияда бувиларни ижарага олиш сервиси оммалашмоқда

    Дунё | 12 июл, 09:35

    “Мантиқсизлик. Бу футбол учун қора кун” — “Кристал Пэлас” Европа Лигасидан четлатилди

    Спорт | 12 июл, 09:14

    Тошкент ва Фарғонада университетлар кафедра ўқитувчилари пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 12 июл, 08:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.