Американинг Жэксонвил шаҳрида яшовчи Патрик Элриж яқинлашиб келаётган «Дориан» тўфони Smart автомобилига зарар етказишидан қўрқиб, машинани ошхонасига яширди, деб ёзади Meduza.
Элрижнинг гаражида рафиқасининг автомобили турарганди. У тартибсизликни бартараф этиб, автомобилига жой очишни истамай, автомобилини уйи ошхонасига кириш эшиги орқали олиб кирган.
Элрижнинг рафиқаси Жессиканинг сўзларига кўра, машина ошхонада унча катта жойни олмаган.«Умид қиламанки, шамол тиниши билан турмуш ўртоғим машинасини ташқарига олиб чиқади. Ошхонада жой бор, ҳаракатланишимга халақит бермаяпти, бироқ менинг итларим нима бўлаётганига тушунмаяпти», — дейди Жессика.
Изоҳ (0)