• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқандда бир оиланинг 5 нафар аъзосини ўлдирган шахслар умрбод озодликдан маҳрум этилди

    Самарқандда бир оиланинг 5 нафар аъзосини ўлдирган шахслар устидан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати раҳбари вазифасини бажарувчи Азиз Обидов «Дарё»га хабар берди.

    Фото: Олий суд матбуот хизмати

    Фото: Олий суд матбуот хизмати

    Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди биносида 6 сентябрь, жума куни судланувчилар Ғолиб Ташанов (1981 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, миллати — ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти — ўрта, оилали, уч нафар вояга етмаган фарзанди бор, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз), Жаҳонгир Усмонов (1993 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, миллати — ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти — ўрта-махсус, оилали, икки нафар вояга етмаган фарзанди бор, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз), Шамшиддин Эсонбоев (1995 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, миллати — ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти — ўрта, уйланмаган, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз) ва Ҳабибулло Нурманов (1996 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, миллати — ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти — ўрта-махсус, уйланмаган, муқаддам судланган, вақтинча ишсиз)га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

    Жиноят иши Ўзбекистон Олий суди судьяси Икром Муслимов раислигида ҳамда судьялар О.Арабов ва Э.Эргашевдан иборат суд таркибида кўриб чиқилди.

    Эълон қилинган суд ҳукмига кўра, Ғолиб Ташанов Ўзбекистон Жиноят кодексининг 270-моддаси, 1-қисми ва 273-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбсиз деб топилиб оқланди ва жиноят ишининг шу қисми тугатилди.

    Фото: Олий суд матбуот хизмати

    Фото: Олий суд матбуот хизмати

    Ғолиб Ташанов, Жаҳонгир Усмонов, Шамшиддин Эсонбоев ва Ҳабибулло Нурмановнинг айбидан Ўзбекистон Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисмининг «о» банди ҳамда «п» бандидаги қасддан одам ўлдириш жиноятининг «уюшган гуруҳ аъзолари томонидан ёхуд ўша гуруҳ манфаатларини кўзлаган ҳолда» содир этишда ифодаланган малакаловчи белгиси чиқарилди.

    Ғолиб Ташанов, Жаҳонгир Усмонов, Шамшиддин Эсонбое ва Ҳабибулло Нурмановнинг жиноий ҳаракатлари ЖКнинг 164-моддаси 4-қисмининг «в» бандидан, ЖКнинг 33-моддаси талабларига мувофиқ, Жиноят кодекси 164-моддаси 3-қисмининг «в», «г» бандларига, Жиноят кодекси 267-моддаси 3-қисмининг «б» бандидан Жиноят кодекси 267-моддаси 2-қисмининг «б» бандига қайта квалификация қилинди.

    Ғолиб Ташанов Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисмининг «а», «в», «ж», «и», «п» бандлари, 164-моддаси 3-қисмининг «в», «г» бандлари, 267-моддаси 2-қисмининг «б» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида, ўташ учун узил-кесил умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазо махсус тартибли жазони ижро этиш колониясида ўтаттириш белгиланди.

    Жаҳонгир Усмонов Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисмининг «а», «в», «ж», «и», «п» бандлари, 164-моддаси 3-қисмининг «в», «г» бандлари, 267-моддаси 2-қисмининг «б» банди, 276-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида, ўташ учун узил-кесил умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазо махсус тартибли жазони ижро этиш колониясида ўтаттириш белгиланди.

    Шамшиддин Эсонбоев Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисмининг «а», «в», «ж», «и», «п» бандлари, 164-моддаси 3-қисмининг «в», «г» бандлари, 267-моддаси 2-қисмининг «б» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида, ўташ учун узил-кесил умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазо махсус тартибли жазони ижро этиш колониясида ўтаттириш белгиланди.

    Ҳабибулло Нурманов Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисмининг «а», «в», «ж», «и», «п» бандлари, 164-моддаси 3-қисмининг «в», «г» бандлари, 267-моддаси 2-қисмининг «б» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида, ўташ учун узил-кесил умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазо махсус тартибли жазони ижро этиш колониясида ўтаттириш белгиланди.

    Мазкур жиноий иш бўйича судга раислик қилувчи томонидан судланувчиларга ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилиш тартиби ва муддати тушунтирилди.

    Эслатиб ўтамиз, Самарқанднинг Қўшработ туманида 15 май куни бир оиланинг беш аъзоси жасадлари топилган эди. Орадан уч кун ўтиб, ушбу қотиллик жиноятини содир этишда гумонланиб тўрт киши ушланган. Жиноятчилар 5 аъзосини ўлдирган оиладан 22 миллион сўм, 100 доллар ва 600 минг сўмлик Samsung уяли телефонини босқинчилик йўли билан талон-торож қилган. Уларнинг бари ўзаро қариндош, оилалари намунали ва ўзига тўқ эканлиги аниқланган. Жиноятчилар марҳумлар билан маҳалладош бўлган.

    Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов тўрт йигитнинг пул илинжида беш кишининг қотилига айланишини «барчамиз учун шармандали ҳолат» деб баҳолаган. Унинг ўринбосари Рустам Қобилов эса бундай жиноятлар вилоятда қайта содир этилмаслигига ваъда берган.

    Қотилларга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд иши 4 сентябрь куни бошланган.

    06.09.2019, 12:02   Изоҳ (0)   81709
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги делегацияси «Сеул мулоқоти — 2019» халқаро форумида иштирок этди

    06.09.2019, 11:37

    Самарқандлик тадбиркор Умар Ражабов 11 йилга ҳукм қилинди. Энди 400 дан ортиқ фуқаро даъвосига кўра иккинчи суд иши бўлади

    06.09.2019, 10:33

    Пропискани бекор қилишга қарши чиққан депутат блогерлар парламентни циркка айлантириб юбориши мумкинлигини таъкидлади

    06.09.2019, 09:55

    Ўзбекистонда талабаларга стипендияли ва стипендиясиз тўлов-контрактни тўлаш имконияти яратилди

    06.09.2019, 08:37

    Хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ҳудудий бошқармалар томонидан бажарилади

    06.09.2019, 08:21

    Ўзбекистонда ҳарбий хизматга чақирув бўйича янги тартиблар жорий этилди

    06.09.2019, 08:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.