Халқ таълими вазири буйруғи билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги буйруқ лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги «Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартибини такомиллаштириш ҳақида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилган.
Лойиҳага кўра, ушбу низомнинг 34-банди, иккинчи хатбошиси «Хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисида»ги ҳужжатларни тан олиш Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси томонидан амалга оширилади ,— дея баён этилган.
Изоҳ (0)