• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ССВ миришкорлик 3 нафар аёл туғруқ вақтида шифокорлар айби билан вафот этгани юзасидан хизмат текшируви ўтказди

    Август ойининг бошида Қашқадарё вилояти, Миришкор туманидаги 3 нафар аёл туғруқ вақтида вафот этгани тўғрисида хабар берилган эди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ушбу хабар юзасидан ҳудудда хизмат текшируви ўтказилди.

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

    Миришкор тумани Жейнов қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро Нодира Абдуллаева 2018 йил 3 октябрда ҳомиладорликнинг 10-ҳафтаси ва 4-ҳомиладорлик билан ҳудуддаги Жейнов участка шифохонасида рўйхатга олинган. 2018 йил 19 декабрдан камқонликнинг енгил даражаси билан ҳисобда турган. Ҳомиладорликнинг индивидуал картаси бўйича эса Нодира Абдуллаева гинеколог Н.Раҳимова назоратида бўлган. Дастлабки скрининг кўригида унга ҳомила тушиш хавфи билан ташхис қўйилган. Шундан сўнг Нодира Абдуллаева доимий гинеколог назоратида бўлган ва унга зарур дори воситалари буюрилган.

    Апрель ойида аёл патология бўлимида енгил преэклампсия ташхиси билан даволаниб чиққан. Муолажа жараёнида операцияга кўрсатма бўлмаган, аҳволи яхшилангандан сўнг уйига рухсат берилган. Ҳомиладор аёл ой-куни яқинлашгани ва фаол туғруқ жараёни бошланмаётгани сабаб 24 апрель куни яна шифохонага кўрикка келганида унга туғруқ жараёни тушунтирилган ҳамда ётиб даволанишга тавсия берилган. Аммо аёл бунга рози бўлмаган.

    Эртаси куни унда туғруқ дарди бошланган ва тез ёрдам чақирилган. Тез ёрдам машинаси олти дақиқада чақирув жойига етиб келган ва Жейнов участка шифохонаси акушер-гинекологи Н.Раҳимова, ҳамшира Х.Аннамуродова ҳамда фелдшер З.Муродовалар аёлни тўлиқ кўрикдан ўтказган ва қон босимини ўлчаган. Ҳомиладорнинг аҳволи оғирлиги сабаб Миришкор туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлимига ётқизилган. Шифокорлар томонидан зудлик билан ултратовуш текширувидан ўтказилганда ҳомиланинг ўлим ҳолати аниқланади.

    Тиббий хулосалар натижасига кўра, уй шароитида туғруқ фаолияти бошланган, лекин туғруқ муассасасига ўз вақтида мурожаат қилмаганлиги натижасида Н.Абдуллаевада бачадон ёрилиши ҳолати кузатилган. Туғруқхона мутасаддиларининг тиббий ёрдам кўрсатишига қарамай, беморни шок ҳолатидан чиқариш имконияти бўлмаган. Ўтказилган реанимацион чора-тадбирлар ижобий самара бермаган.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тузилган хизмат текшируви натижасига кўра, ҳомиладор аёл Н.Абдуллаева амбулатор шароитда етарлича текширувдан ўтказилмаган, тиббий ёрдам кўрсатилиши тўлиқ ташкиллаштирилмагани аниқланди.

    Бундан ташқари, хизмат текшируви жараёнида яна бир миришкорлик аёл Дилафрўз Бекмуродова билан рўй берган ҳолат ҳам ўрганилди.

    Маълум бўлишича, Дилафрўз Бекмуродова 1989 йилда туғилган бўлиб, Булуч қишлоғида истиқомат қилган. Ўтган йилнинг 27 ноябрида 2-ҳомиладорликнинг 9-ҳафтаси билан Жейнов участка шифохонасида рўйхатга олинган. Аёл ҳудуд акушер-гинекологи Назокат Раҳимованинг мунтазам кўригида бўлган, патронаж ҳамшира томонидан уйда кузатувлар олиб борилган. Ҳомиладор аёл ҳисобга олинганда УТТ, скрининг текширувларидан ўтган, турли юқумли касалликлар бўйича текширувлар амалга оширилган.

    Ой-куни яқинлашгунга қадар ҳомила ва ҳомиладор аёл учун хавф омиллари кузатилмаган. Жорий йилнинг 10 июнь куни соат 10:00 атрофида Дилафрўз Бекмуродовада тўлғоқ бошланган. Уни Жейнов участка шифохонаси туғруқ бўлимига шу куни соат 12:00 да олиб келишган. Бу ердан соат 17:20 лар атрофида туман туғруқ бўлимига тез ёрдам машинасида жўнатилган. Аёл 17:40 дан 21:20 га қадар шифокорлар кузатувида бўлган. Шу вақтда унинг аҳволи бирданига оғирлашиб, кўкрак соҳасида оғриқ, мушаклар тонуси ошиши, ҳаво етишмаслик ҳолатлари билан зудликда сунъий нафас олиш мосламасига уланган. Мутахассислар томонидан реанимацион даво-муолажалари ўтказилишига қарамасдан биологик ўлим қайд этилган.

    Яна бир фуқаро, 21 ёшли Алиса Холхўжаева Миришкор тумани, Чандир қишлоғида туғилган. А.Холхўжаева жорий йил 20 июнь куни соат 20:30 да Миришкор туман тиббиёт бирлашмасига биринчи ҳомиладорликнинг 38-ҳафтасида оғир преэклампсия, йўлдош кўчиши, ҳомиланинг антенал ўлим ҳолати ҳамда камқонликнинг ўрта оғир даражаси ташхиси билан туғруқхона бўлимига қабул қилинган.

    Дастлаб у келганида бел ва қов соҳасида кучли оғриқ, бош оғриғи, қиндан қонли ажралма келиши билан шикоят қилган. Туман тиббиёт бирлашмаси мутахассислари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилганда ҳомилада юрак уриши аниқланмаган. Тегишли кўрсатмаларга кўра, унда кесарча кесиш амалиёти қўлланилган ва вазни 2780 грамм ўғил бола жинсли ўлик ҳомила олинган.

    Шифокорлар томонидан амалиёт асоратсиз ўтган, йўқотилган қон ўрнини қоплаш чоралари кўрилган. Шундан сўнг аёлнинг аҳволи оғирлиги сабабли туғруқхонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Бемор жарроҳлик амалиётидан кейин 9 кун давомида жонлантириш бўлимида даволанган. Аммо кўп қон йўқотилиши ва амалиётдан кейинги ҳолат бўйича беморда ўткир буйрак етишмовчилиги ташхиси қўйилган. Вилоят марказидан чақирилган гемодиализ мутахассиси тавсиялари тайинланган.

    Реанимация бўлимида ўтказилган интенсив реанимацион даво муолажаларига қарамасдан, беморнинг аҳволи оғирлашиб борган ва 29 июнь куни соат тонгги 3:00 да жони узилган. Бемор яқинларининг қаршилиги сабабли аёлда патологоанатомик текширув ўтказилмаган, натижада ўлим сабаби номаълумлигича қолган.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юқорида қайд этилган ўлим ҳолатлари юзасидан Миришкор туман тиббиёт бирлашмаси масъул ходимларига нисбатан интизомий чоралар қўлланилди. 3 нафар масъул ходим – Миришкор туман тиббиёт бирлашмасининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари Х.Усманов, ТТБ бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўринбосари Х.Чориев, ТТБ бош акушер-гинекологи Ж.Камолов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Шунингдек, 3 нафар тиббиёт ходимининг бир ойлик маошидан 30 фоиз миқдорида жарима чегириб қолинди.

    05.09.2019, 09:24   Изоҳ (0)   32953
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ТИВ Москвада ўзбекистонлик талаба реанимацияга тушиб қолгани ҳақидаги хабарни тасдиқлади

    05.09.2019, 09:10

    Халқ таълими вазири Тошкентдаги Шавкат Мирзиёев шароитларини танқид қилган мактабда бўлди (видео)

    05.09.2019, 08:36

    Тошкентдаги «Ўзбекистон» меҳмонхонасининг нархи янада пастлади

    05.09.2019, 08:05

    Наманганлик тадбиркор орден учун берилган 7 млн сўм мукофотни ўзи ўқиган мактабга тақдим этди

    05.09.2019, 07:36

    Сирдарёда олиб қочилган Lacetti Қашқадарёдан топилди

    04.09.2019, 23:52

    Президент топшириғи: Ўзбекистонда Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш бўйича ягона марказ барпо этилади

    04.09.2019, 23:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Қизил иплар”: ижтимоий тармоқларни “портлатган” яна бир корейс дорамаси ҳақида

    Кино | 9 август, 11:00

    Кенияда автоҳалокатда 25 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 9 август, 10:40

    Ўзбекистонда ва Россияда халқаро террорчилик ташкилотининг “ғоябозлари” қўлга олинди

    Ўзбекистон | 9 август, 10:25

    “Тоттенҳэм” Рафаэл Леау учун 100 млн евро тўлайди

    Спорт | 9 август, 10:20

    Озарбайжон ва Арманистон Вашингтонда тинчлик декларациясини имзолади

    Дунё | 9 август, 10:05

    “Уэнздей” сериалининг иккинчи мавсуми ҳақида: қизиқарли, аммо камчиликлардан холи эмас

    Кино | 9 август, 09:50

    Деҳқонобод калий заводи яширин тарзда хусусийлаштирилгани айтилмоқда

    Ўзбекистон | 9 август, 09:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.