Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Москва шаҳридаги Л.А.Ворохобов номли 67-сон шаҳар клиник касалхонасининг реанимация бўлимида ётган Россия Халқлар дўстлиги университети талабаси, Ўзбекистон фуқароси У.Бахронов тўғрисида ОАВда тарқалган хабарни тасдиқлади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Вазият назоратга олинган, элчихона ходимлари тиббиёт муассасасида бўлиб беморнинг яқинлари, муассаса раҳбарияти ва даволаётган шифокорлар билан учрашди, Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигига ташхисни аниқлаш ва муолажа ўтказишда қўшимча чоралар кўриш, жумладан, мутахассисларни жалб қилиш илтимоси билан мурожаат қилди.Консуллик-ҳуқуқий департаменти Россиянинг Марказий федерал округи (Белгород вилояти, Брянск вилояти, Владимир вилояти, Воронеж вилояти, Иваново вилояти, Калуга вилояти, Кастрома вилояти, Курск вилояти, Липецк вилояти, Москва шаҳри, Москва вилояти, Орлов/Орёл вилояти, Рязань вилояти, Смоленск вилояти, Тамбов вилояти, Тверь вилояти, Тула вилояти, Ярослав вилояти) ва Арманистон ҳудудидаги Ўзбекистон фуқаролари зарур вазиятларда Москва шаҳридаги элчихонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: : +7 499 230-00-76, +7 499 238-36-20.Ташқи ишлар вазирлиги расмий баёноти
Изоҳ (0)