• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Кутилмаган пешқадам, «Бавария»дан голлар ёмғири ва «Боруссия Д»нинг қоқилиши. Бундеслигада тур тафсилотлари

    30 августдан 1 сентябрга қадар футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 3-тур учрашувлари ўтказилди. «Дарё» одатдагидек турнинг муҳим воқеалари билан ўртоқлашади.

    «Боруссия М» — «Лейпциг»

    Фото: Twitter/@RBLeipzig_EN

    Фото: Twitter/@RBLeipzig_EN

    Турнинг марказий ўйини Мюнхенладбах шаҳрида бўлиб ўтди. Унда «Боруссия» клуби «Лейпциг» билан баҳс олиб борди. Ўйин тенг курашлар остида ўтган бўлсада, «буқалар» вазиятлардан фойдаланишда яхшироқ ҳаракат қилди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида ва иккинчи бўлим дебютида Тимо Вернер мезбонлар дарвозасини икки бор ўққа тутди.

    Учрашувнинг сўнгги дақиқалари ҳам қизиқарли ўтди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтнинг илк дақиқасида Брил Эмболо ҳисобни қисқартириб майдон эгалари учун умид учқунларини ёқди. Бироқ орадан уч дақиқа ўтиб Вернер учинчи голини урган ҳолда якуний ҳисобни ўрнатди.

    Шу тариқа, Юлиан Нагелсман шогирдлари 9 очко билан якка пешқадамга айланди.

    «Бавария» — «Майнц»

    Фото: Twitter/@FCБайерн

    Фото: Twitter/@FCБайерн

    Амалдаги чемпион ўз майдонида «Майнц» билан ўйнади. Аввалига ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан мюнхенликлар якунда йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилди. Жан-Поль Бутюснинг голига «Бавария» Бенжамен Павар, Давид Алаба, Иван Перишич, Кингсли Коман, Роберт Левандовски ва Альфонсо Дэвисларнинг киритган тўплари билан жавоб қайтарди.

    Илк турда дуранг ўйнаб қўйган Нико Ковач шогирдлари кетма-кет икки ўйинни йирик ҳисобдаги ғалаба билан якунлади ва мусобақа жадвалида иккинчи ўринга кўтарилди. «Майнц» эса бирорта ҳам очко тўплай олмаган ҳолда сўнгги поғонада бормоқда.

    «Унион» — «Боруссия Д»

    Фото: Twitter/@BVB

    Фото: Twitter/@BVB

    Тур сенсацияси Берлинда рўй берди. Унда «Унион» Дортмунднинг «Боруссия»сини доғда қолдирди. Биринчи бўлим қоқ ярмига етганида Мариус Бюльтер пойтахт вакилини олдинга олиб чиқди. Орадан уч дақиқа ўтар-ўтмас Пако Алькасер мувозанатни тиклашга эришди.

    Иккинчи бўлим бошида яна ўша Бюльтер мезбонларнинг иккинчи голини урган бўлса, 75-дақиқада Себастиян Андерссон ўйинга якуний нуқтани қўйди.

    Шу тариқа, мавсумни кўтаринки руҳда бошлаган «Боруссия» Бундеслига дебютантига имкониятни бой бериб қўйди. «Унион» эса дастлабки уч очкога эга чиқди.

    Тур рақамлари

    Мазкур турда дарвозалар жами 31 марта ишғол қилинган бўлса, голларнинг 20 таси мезбонлар томонидан урилди.

    Ҳозирча тўртта жамоа мағлубиятга учрамади («Лейпциг», «Бавария», «Вольфсбург», «Байер»), яна тўртта клуб («Майнц», «Ҳерта», «Аугсбург», «Падерборн») ғалаба нималигини билмай келмоқда.

    Бундеслига

    3-тур баҳслари

    30 август, жума

    «Боруссия М» — «Лейпциг» 1:3

    Голлар: 0:1 — 38 Вернер, 0:2 — 48 Вернер, 1:2 — 90 Эмболо, 1:3 — 90 Вернер

    31 август, шанба

    «Бавария» — «Майнц» 6:1

    Голлар: 0:1 — 6 Боэтиюс, 1:1 — 36 Павар, 2:1 — 45 Алаба, 3:1 — 54 Перишич, 4:1 — 64 Коман, 5:1 — 78 Левандовски, 6:1 — 80 Дэвис

    «Байер» — «Ҳоффенҳайм» 0:0

    «Вольфсбург» — «Падерборн» 1:1

    Голлар: 0:1 — 12 Каули, 1:1 — 56 Брекало

    «Фрайбург» — «Кёльн» 1:2

    Голлар: 1:0 — 40, автогол Чихос, 1:1 — 52 Модест, 1:2 — 90 Схири

    «Шальке-04» — «Ҳерта» 3:0

    Голлар: 1:0 — 38, автогол Штарк, 2:0 — 48, автогол Рекик, 3:0 — 85 Кенни

    «Унион Берлин» — «Боруссия Д» 3:1

    Голлар: 1:0 — 22 Бюльтер, 1:1 — 25 Пако Алькасер, 2:1 — 50 Бюльтер, 3:1 — 75 Андерссон

    1 сентябрь, якшанба

    «Вердер» — «Аугсбург» 3:2

    Голлар: 1:0 — 6 Осако, 1:1 — 12 Варгас, 2:1 — 21 Сарджент, 2:2 — 46 Варгас, 3:2 — 67 Осако

    Айнтрахт Ф» — «Фортуна» 2:1

    Голлар: 0:1 — 36 Хеннингс, 1:1 — 57 Дост, 2:1 — 86 Пасиенсия

    Турнир жадвали

    Фото: Twitter/@Bundesliga_EN

    Фото: Twitter/@Bundesliga_EN

    Тўпурарлар рўйхати

    Фото: Twitter/@Bundesliga_EN

    Фото: Twitter/@Bundesliga_EN

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    03.09.2019, 00:08   Изоҳ (0)   33952
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Барселона» 8-ўринда, «Реал» яна очко йўқотди ва «Атлетико»нинг камбэки. Ла Лигада тур тафсилотлари

    02.09.2019, 18:21

    ФИФА The Best совринига даъвогарларнинг якуний рўйхатини эълон қилди

    02.09.2019, 16:33

    Ўзбекистон Кубоги ва Лига Кубоги ярим финалига қуръа ташланди

    02.09.2019, 16:23

    «Наполи» навбатдаги трансферини эълон қилди

    02.09.2019, 15:06

    Элдор Шомуродов РПЛнинг август ойидаги энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлик қилмоқда

    02.09.2019, 14:45

    Бэйл «Реал»нинг легионер тўпурарлари рўйхатида Роналдога етиб олди

    02.09.2019, 13:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин Трампдан Украинанинг босиб олинган ҳудудларини тан олишни талаб қилмоқчи — WSJ

    Дунё | 8 август, 15:05

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    “ПСЖ” дарвозабонига “Манчестер Сити”, “Челси” ва “Бавария” қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 8 август, 15:04

    Қўл остидаги ходимларига қулдек муносабатда бўладиган такаббур машҳурлар

    Шоу-бизнес | 8 август, 14:53

    Путин Шавкат Мирзиёевга АҚШ президенти махсус вакили билан музокаралари асосий натижаларини айтди

    Ўзбекистон | 8 август, 14:33

    Европа аэропортларда сув олиб ўтиш тақиқи бекор қилиниши мумкин

    Дунё | 8 август, 14:21

    Женнифер Лопес концертидан сўнг Арманистондаги стадион майдони яроқсиз ҳолга келди

    Спорт | 8 август, 13:49

    Сунъий интеллект ёрдамида 1 йил олдин бедарак йўқолган сайёҳ жасади топилди

    Дунё | 8 август, 13:45

    Beeline кунлик абонент тўлови бўйича Рақобат қўмитаси кўрсатмасини бажарди

    Ўзбекистон | 8 август, 13:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.