«Биродарлик қабристони» мемориал мажмуасида қаҳрамон-шаҳарларнинг номлари ёзилган плиталарга бронза ҳарфлари ўрнатилди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Бундан бироз вақт аввал бронза ҳарфлар олиб ташланиб, уларнинг ўрнига пластик ҳарфлар ўрнатилгани ижтимоий тармоқларда кескин норозиликларга сабаб бўлган эди.
«Аслида эса 75 йилдан бери турган бронза ҳарфлар талон-торож қилиниб, ғойиб бўлган эди. Шу боис уларнинг ўрнига пластик ҳарфлар қўйилган эди. Бу йил улар 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ўтказилган реконструкция ишлари муносабати билан янгиланди», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, қабристон ҳудудида хавфсизлик чоралари кучайтирилган, хусусан мажмуага кўплаб видеокузатув камералари ўрнатилган.
Изоҳ (0)