• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Оқ миттилар: ёлғиз ҳаёт жуфт яшашдан кўра узунроқ, лекин зерикарли

    Оқ миттилар – юлдуз эволюциясининг интиҳода йўлиқиши мумкин бўлган вариантлардан бири. Юлдуз умрининг сўнгги босқичида, агар у нейтрон юлдуз ҳосил қилишга етарли даражада массив бўлмаса, оқ миттига айланади. Ҳозирда минглаб оқ миттилар фанга маълум ва уларнинг аксарияти қўшалоқ тизим ҳосил қилган. Бироқ фақат оқ миттилардан иборат бўлган изчил қўшалоқ тизимлар жуда кам. Яқинда халқаро астрономлар жамоаси биздан 8 минг ёруғлик йили масофада жойлашган шундай оқ миттилар жуфтлигини аниқлаганини маълум қилди. Унинг аъзолари бизга нисбатан шундай қулай бурчак остидаги текислик бўйлаб айланмоқдаки, унинг кўплаб параметрларини жуда аниқ ўлчаш имконини бермоқда. Шунга кўра, астрономлар бу тизимни келажакда (15 йилдан кейин) ишга туширилиши режалаштирилган LISA гравитацион тўлқинлар детектори учун эталон (калибрлаш) модели сифатида қўллашни режа қилган. Ҳозирча эса бу кашфиёт баҳонасида оқ миттиларни узоқ йиллик ўрганиш асносида йиғилган қизиқарли маълумотлар билан ўртоқлашиш учун фурсат топилди.

    Яна бир жуфтлик

    Nature журналининг июль ойидаги сўнгги нашрида АҚШ, Германия ҳамда Исроил астрономлари муаллифлигидаги мақоласи чоп этилган ва унда ZTF J1539+5027 номли иккита оқ митти юлдуз томонидан ҳосил қилинган ўта ихчам қўшалоқ тизими кашф қилингани ҳақида хабар берилган. У биздан тахминан 8 минг ёруғлик йили масофасида, Ҳўкизбоқар юлдуз туркумида жойлашган. Тизимдаги оқ миттиларнинг массаси одатий оқ миттиларга хос, яъни Қуёш массасининг 0,61 ва 0,21 қисмига тенг холос. Массаси каттароғининг радиуси 10 860 километр бўлиб, у Қуёш радиусининг атиги 1,56 фоиз қисмини ташкил этади холос! Енгилроғининг радиуси эса 21 850 километрни ташкил этади. Улар жуда чўзинчоқ эллиптик орбита бўйлаб ўзаро барицентр атрофида айланади ва ҳар бир 6 дақиқа ва 55 сонияда тўлиқ бир марта ўзаро айланиб чиқади. Бундай қисқа айланиш муддати астрономик миқёс билан қарагандаги жуда қисқа катта ярим ўқ масофаси йиғиндиси билан боғлиқ бўлиб, бу масофа мазкур тизимда атиги 78 000 километрни ташкил қилади. Бу эса Ер ва Ой орасидаги масофадан ҳам деярли беш баробар қисқадир. Енгил оқ миттининг катта ярим ўқ масофаси 58 200 километр, оғириники эса 19 800 километрни ташкил этади. Энди таққослаш учун эслаб кўрайлик: Сатурн сайёрасининг ўртача радиуси 58 232 километр келади. Шу сабабли мазкур қўшалоқ оқ митти тизими Сатурн ичига бемалол сиғиб кетган бўларди.

    Паломар расадхонасидаги 5-метрлик Хейл телескопига ўрнатилган юқори тезликли Chimera фотометри орқали ҳосил қилинган ZTF J1539+5027 номли иккита оқ митти юлдуз жуфтлигининг ёрқинлик графиги. Ёрқинликнинг энг хиралашуви нисбатан енгил (демакки, нисбатан йирикроқ ва совуқроқ) оқ миттининг ўзидан массаси каттароқ бўлган шеригини биздан тўсиб қўйиши жараёнида содир бўлади. Бу орбитал ҳаракат фазасининг бутун сон қийматларида содир бўлади. Иккиламчи фаза эса (±0,5) массаси каттароқ оқ миттининг нариги, йирикроқ, лекин совуқроқ енгил оқ митти қаршисидан ўтиши жараёнига тўғри келади. Графикдаги вертикал ўқ – ушбу қўшалоқ оқ митти тизимидан келаётган ёруғлик оқимининг меъёрлаштирилган кўринишини ифодалайди. Ушбу график Nature’нинг энг кўп изоҳ қолдирилаётган мақоласидан олинган.

    Паломар расадхонасидаги 5-метрлик Хейл телескопига ўрнатилган юқори тезликли Chimera фотометри орқали ҳосил қилинган ZTF J1539+5027 номли иккита оқ митти юлдуз жуфтлигининг ёрқинлик графиги. Ёрқинликнинг энг хиралашуви нисбатан енгил (демакки, нисбатан йирикроқ ва совуқроқ) оқ миттининг ўзидан массаси каттароқ бўлган шеригини биздан тўсиб қўйиши жараёнида содир бўлади. Бу орбитал ҳаракат фазасининг бутун сон қийматларида содир бўлади. Иккиламчи фаза эса (±0,5) массаси каттароқ оқ миттининг нариги, йирикроқ, лекин совуқроқ енгил оқ митти қаршисидан ўтиши жараёнига тўғри келади. Графикдаги вертикал ўқ – ушбу қўшалоқ оқ митти тизимидан келаётган ёруғлик оқимининг меъёрлаштирилган кўринишини ифодалайди. Ушбу график Nature’нинг энг кўп изоҳ қолдирилаётган мақоласидан олинган.

    Шунга қарамай, ZTF J1539+5027 оқ миттилар тизимини орбитал даврийлиги энг қисқа бўлган мутлақ чемпион ҳам деб бўлмайди. Ҳозирча бу борада HM Cancri (J0806) тизими бу борада мутлақ рекордчи бўлиб турибди ва у атиги 5 дақиқа ва 21,5 сонияда ўзаро барицентр атрофини айланиб чиқишга улгуради. Бу тизим биздан 1 600 ёруғлик йили масофада жойлашган. Мазкур тизимни бир хил массали иккита оқ митти ҳосил қилган бўлиб, уларнинг ҳар бири Қуёш массасининг ярмичалик массага эга ва бир-биридан тахминан 80 000 километр масофада жойлашган. Орбитал даврийлиги 10 дақиқадан кам бўлган яна бир қўшалоқ оқ миттилар тизими 2000 йилда кашф қилинган V407 Vul бўлиб, у 9,5 дақиқада бир-бирининг атрофини айланиб чиқиб бўлади. Бироқ ZTF J1539+5027 оқ миттилар тизими бир-бирини биздан тўсиб қўя оладиган оқ миттилар жуфтлиги сифатида аҳамиятга эга бўлиб, бундай тизимлар ичида энг қисқа даврийлик албатта ZTF J1539+5027 га тегишлидир. Бундай тизимлар ичида, шунингдек, WD J0651+2844 қўшалоқ оқ митти бир-бирининг қаршисидан ҳар 12 дақиқа ва 45 сонияда ўтиши билан иккинчи ўринда туради. Унинг юлдузлари орасидаги масофа 115 минг километр атрофида бўлиб, уларнинг оғири Қуёш массасининг 0,49 улушига, енгили эса, 0,247 улуши эга. Радиуслари эса мос равишда 9 880 километр ва 25820 километрни ташкил қилади.

    Янги кашф қилинган миттиларнинг бири иккинчисини биздан ҳар 3,5 дақиқада тўсиб қўяди. Улардан массаси каттароғининг ҳарорати спектроскопияга кўра 50 000 К атрофида экани аниқланган. Енгилроқ миттининг ҳарорати ҳозирча аниқ ўлчангани йўқ; бироқ у 10 000 К дан баланд эмаслиги тайин.

    Ушбу кашфиётдаги оқ миттиларнинг масса ва радиуслари ҳам оқ миттиларга хос муҳим хусусиятни яққол намойиш қилмоқда. Яъни бундай оқ миттиларнинг радиуси уларнинг массасининг учинчи даражали илдизига тескари пропорсионал бўлади. Шунга мувофиқ, масса ортгани сари радиус катталашмайди, аксинча, у камаяди ва буни кашф қилинган ушбу оқ миттилар мисолида ҳам кўриш мумкин. Бу одатий тушунчаларимизга тўғри келмайдиган ғалати ҳолатдир. Таққослаш учун айтадиган бўлсак, бизнинг Қуёш сингари, ўртача юлдузларнинг радиуси унинг массасининг квадрат илдизига тахминан пропорсионал бўлади ва шу сабабли юлдуз массаси ортгани сари унинг ҳажми ҳам катталашаверади. Бироқ оқ миттилар борасида табиат бошқача йўл тутган. Ҳозирда маълум оқ миттилар ичида энг енгил ва аномал равишда катта радиусга эга бўлган J0917+46 оқ миттисида ҳам шу ҳол кузатилади. У ҳақда қуйироқда ҳикоя қиламиз.

    Қўшалоқ тизимдаги тутилишлар (албатта, оқ миттилар тизимидаги ҳам) кузатишлар учун жуда қулайдир. Бундай тутилишлардаги ёрқинлик ўзгаришларининг фотометрик графиклари уларнинг ўзаро тутилишлари частотасини аниқ қайд этиш имконини беради ва шу билан бирга уларнинг орбитал даврийлигини аниқ чиқариб беради. Тафсилотларга чуқурлашмаган ҳолда шуни айтиш лозимки, юлдузларнинг орбитал тезликлари ҳақидаги маълумот билан уйғунлаштириш орқали ушбу ўлчашлар натижаларидан келиб чиқиб, уларнинг массасини ва орбитасининг геометрик хусусиятларини ҳисоблаб чиқариш осонлашади. Юқорида қайд этилган ҳар икки оқ митти қўшалоқ тизимлари билан эса астрономларга жуда омад кулган. Чунки уларнинг кузатувчига нисбатан жуда қулай бурчак остида жойлашгани ўлчашларни ва кузатувларни катта аниқликда бажаришга имкон бермоқда. Масалан, янги кашф қилинган ZTF J1539+5027 тизимининг орбита текислиги Ерга нисбатан 84° бурчак остида бўлса, WD J0651+2844 қўшалоқ оқ митти тизими эса 87° бурчак остидаги орбита текислигига эга. Бундай қулай кўриниш бурчаги орбитал тезликларнинг спектроскопиясига ҳам яхши шароит яратади.

    Худди бошқа оқ миттилар (ва шунингдек бошқа исталган йирик массали ихчам космик объектлардан иборат жуфтликлар) сингари, ZTF J1539+5027 жуфтлиги ҳам ўзидан интенсив гравитацион тўлқинлар таратади. Қуёш тизими яқинида ушбу гравитацион тўлқин жуда суст бўлгани учун уларни LIGO ва Virgo расадхоналарида қайд этиш имконсиз. Лекин ушбу гравитация тўлқинларини 2034 йилда орбитага чиқарилиши кутилаётган LISA (Laser Interferometer Space Antenna) воситасида қайд қилса бўлади. Ўшанда ZTF J1539+5027 ҳақида яна қўшимча маълумотлар олишимиз ва унинг Қуёшгача бўлган масофасини аниқ белгилашимиз мумкин бўлади. ZTF J1539+5027 ҳақида ҳозирнинг ўзида анчайин талайгина маълумот йиғилгани боис у ўша 2034 йилдаги LISA лойиҳаси учун калибр эталони сифатида хизмат қилиши мумкинлиги айтилмоқда. Бу ҳақдаги мулоҳазалар олимлар Нил Корниш ва Тайсон Литтенбергнинг The Astrophysical Journal Letters журналида 23 августда эълон қилинган мақоласида таҳлил қилинган. Олимларнинг фикрича, йиғилган маълумотлар асосида гравитацион тўлқинларнинг тарқалиш тезлигини аниқлаш мумкин бўлар экан. Умумий нисбийлик назариясига кўра, гравитация тўлқинлари ҳам ёруғлик тезлигида тақалиши керак; бироқ бошқа айрим назариялар ушбу тезликлар бир-бирдан фарқ қилиши мумкинлигини ҳам иддао қилади. Агар бундай фарқ ҳақиқатан ҳам мавжудлигини аниқланса, у фундаментал аҳамиятга эга кашфиёт бўлган бўлур эди. Ва аксинча, агар янги тадқиқотлар ҳақиқатан ҳам гравитацион тўлқинлар ва ёруғлик бир хил тезликка эга эканини тасдиқласа, унда умумий нисбийлик назариясининг ҳақ экани яна бир карра далилланади ва биз Эйнштейн даҳосига таҳсин айтишда давом этамиз.

    HM Cancri ва V407 Vul қўшалоқ тизимлари улар таратаётган рентген нурланишларига кўра кашф қилинган эди. Ҳар иккала ҳолатда таралаётган рентген нурланишлари бир оқ миттидан чиқаётган плазманинг иккинчисининг сиртида аккрецияга йўлиқиши туфайли ҳосил бўлади. Янги кашф қилинган ZTF J1539+5027 тизими эса, аксинча, рентген нурланишлари манбаи эмас ва бу шундан далолат берадики, демак унда сезиларли аккреция мавжуд эмас (балки ҳозирча шундайдир). Кейинчалик эҳтимол унда ҳам кучли рентген нурлари пайдо бўлса эҳтимол.

    Муттасил равишда гравитацион тўлқин таратавергани сабабли қўшалоқ тизим аъзолари борган сари ўзидаги кинетик энергия захирасидан мосуво бўлиб боради ва натижада борган сари ўзаро яқинлашаверади. Бу эса уларнинг орбитал даврийлигининг қисқаришига олиб келади. Хусусан, ўша ZTF J1539+5027 тизимидаги оқ миттиларнинг орбитал ҳаракат даври йилга 0,8 миллисекундга қисқармоқда ва бу дегани тахминан 130 000 йилдан кейин уларнинг барицентр атрофида айланиш даври беш дақиқагача қисқаради. Мақола муаллифларининг таъкидлашича, айнан шу нуқтада енгилроқ оқ миттининг моддаси массаси каттароғига оқиб ўта бошлайди ва тизимнинг кейинги тақдири ушбу модда кўчиши характерига боғлиқ бўлиб қолади. Ҳозирча бу борада тахминлар учун ҳам тайинли фикр йўқ.

    03.09.2019, 12:03   Изоҳ (0)   18008
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олимлар қадимги одамнинг юз кўринишини тиклади

    29.08.2019, 10:50

    2020 йилдан Ўзбекистонда камёб дори-дармонлар тайёрлаш учун тимус ишлаб чиқарилади

    27.08.2019, 19:00

    Окс Искандарияси: Шаҳар Македонский даврида қандай кўринишда бўлган? (фото+видео)

    26.08.2019, 11:27

    АҚШ олимлари сувдан сариёғ муқобилини яратишди

    23.08.2019, 13:51

    Россия биринчи марта фазога «Федор» роботини учирди

    22.08.2019, 14:18

    АҚШда ДНКни тезкор таҳлил қилиш усулини кашф этган Нобель совриндори вафот этди

    16.08.2019, 21:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.