АҚШнинг Калифорния штатида кимё бўйича Нобель мукофоти совриндори америкалик Кери Муллис 74 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда The New York Times.
«РБК»нинг ёзишича, у 7 август куни пневмония туфайли юзага келган юрак ва нафас етишмовчилигидан вафот этган.
Муллис 1993 йили британиялик олим Майк Смит билан биргаликда ДНК таҳлилининг арзон ва тезкор усули — полимераза занжири реакциясини яратгани учун Нобель мукофотига сазовор бўлган. Кашфиёт авваллари ҳафталаб давом этган жараённи бир неча соатга қисқартириш имконини берган.
Ҳозирда бу усулдан турли касалликларни аниқлашга имкон берадиган генетик мутацияларни аниқлашда фойдаланилади.
Изоҳ (0)