Испаниялик ҳужумчи Фернандо Льоренте фаолиятини «Наполи»да давом эттиради. Бу ҳақда неаполликлар расмий сайтида маълум қилинди.
Ўтган мавсум якунида 34 ёшли футболчининг «Тоттенҳэм» билан амалдаги шартнома якунланганди. Льоренте эркин агент мақомида «Наполи»га сафига қўшилган.
Фернандога Италия чемпионати бегона эмас, у 2013—2015 йиллар мобайнида «Ювентус»да фаолият юритган. Шунингдек, футболчи «Атлетик», «Севилья» ва «Суонси»да ҳам ўйнаган.
Ўтган мавсум Льоренте «Тоттенҳэм» сафида 35 та ўйин ўтказиб, 8 та голга муаллиф бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)