АҚШнинг Техас штатида жиноятчи тасодифий ўткинчиларга қарата ўқотар қуролдан тартибсиз ўт очди. Ассоcиатед Прессънинг хабар беришича, ҳодиса оқибатида беш киши, жумладан, ҳуқуқ-тартибот органларининг уч ходими ҳалок бўлган. Камида 21 киши шикастланган.
Ҳодиса Мидленд ва Одесса шаҳарлари атрофида юз берган — бу икки аҳоли пункти бир-биридан 32 километр масофада жойлашган. Жиноятчи отишмани АҚШ Почта хизматининг ўғирланган фургонидан туриб келтириб чиқарган. Уни Одессадаги кинотеатрда ўлдиришган. Ҳозирча унинг 30—40 ёш оралиғидаги оқ танли эркак экани маълум.
Полиция дастлаб ўткинчиларга қарата бир эмас, балки икки жиноятчи ўт очган бўлиши мумкин деб тахмин қилганди, кейинроқ бу тахминлар рад этилди, деб ёзмоқда Meduza.
Аввалроқ АҚШнинг Алабама штатида мактаб футбол жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг отишма юз бергани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)