«Наполи» ярим ҳимоячиси Ирвинг Лосано Италия А Сериясининг 2-туридан ўрин олган «Ювентус»га қарши баҳсда гол уришга эришди.
Натижада Лосано А Серияда гол урган илк мексикалик футболчи сифатида тарихга кирди. Бунга қадар бирорта мексикалик футболчига Италия олий дивизионида гол уриш насиб этмаган эди.
Маълумот учун, 24 ёшли Лосано ёзги трансферлар вақтида Нидерландиянинг ПСВ клубидан 38 миллион евро эвазига «Наполи»га ўтди. У клуб билан 5 йиллик битимга имзо чеккан.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)