Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 3-туридан ўрин олган «Осасуна»га қарши баҳсда «Барселона» 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди.
Беллашувнинг 51-дақиқасида Каталония клуби сафида Анссумане Фати гол уришга эришди. У гол урган вақтда 16 ёш 304 кунлик эди. Натижада Фати «Барселона» сафида Ла Лига тарихида гол урган энг ёш футболчига айланди, деб ёзади Opta.
Ла Лига тарихида ундан ёшроқ вақтида гол урган футболчилар эса атиги икки нафарни ташкил этади. Фабрис Олинга (16 ёш 98 кунлик) ва Икер Муниаин (16 ёш 289 кунлик).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)