Лондоннинг «Челси» клуби ярим ҳимоячиси Тьемуэ Бакайоко фаолиятини Франция клубида давом эттирадиган бўлди.
«Монако» 25 ёшли франциялик футболчини бир мавсумга ижарага олди. Монегасклар Бакаёкони мавсум сўнгида тўла сотиб олиш ҳуқуқига ҳам эга бўлди.
Маълумот учун, Бакаёко «Челси»га келгунга қадар «Монако»да тўп сурган. 2017 йил ёзида эса Лондон клуби футболчини 45 миллион евро эвазига сотиб олган.
У ўтган мавсумни ижара асосида «Милан» сафида ўтказди. Ортда қолган мавсум Бакаёко А Сериянинг 31 та ўйинида иштирок этиб, 1 та гол урди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)