Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Россия чемпионати 8-тури доирасидан ўрин олган «Локомотив»га қарши баҳсда 2 та гол уришга эришди.
«Ростов» вакили учрашувдан кейин фикрлари билан бўлишди.
«Дастлабки 30 дақиқа асабий кечди. Ҳаммамиз ўйин қийин бўлиши ва 6 очко учун кечишини билардик. Ярим соатлардан кейин жамоамиз ўзига бўлган ишончни сезда ва керакли натижа учун олдинга ташланди. Тўпурарлар пойгасини кузатиб боряпман. Албатта, жамоамга ёрдам беришни ва чемпионат тўпурари бўлишни истайман», — дейди Шомуродов.
Маълумот учун, Шомуродов 8-турдан сўнг 7 та гол билан Россия чемпионатида тўпурар бўлиб турибди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)