Таъкидлаш лозимки, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, кредит маблағларини ажратиш ва тадбиркорларнинг долзарб муаммоларини ҳал этишда «Микрокредитбанк» АТБ тадбиркорларга молиявий кўмакчи бўлаётганлиги кузатилмоқда.
Бунга «Микрокредитбанк» АТБ Бошқаруви раиси О.Алмардановнинг 27—28 август кунлари Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакиллари билан навбатдаги учрашуви мисол бўла олади.
Учрашувда хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш бўйича муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш масалалари юзасидан ҳар бир тадбиркорлик субъектлари билан суҳбатлашиб, мавжуд муаммолар сабаблари ўрганилди. Шунингдек, вақтинча фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектларига қисқа муддатда фаолиятини тиклаш бўйича кўрсатма ва тушунтиришлар берилди ҳамда банк кредити ва бошқа мавжуд муаммоларни жойида ҳал этиш мақсадида тегишли идоралар раҳбарлари билан ҳамкорликда иш олиб бориб, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга амалий ёрдам қилишга келишиб олинди.
Бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан тадбиркорликка оид қонун ҳужжатларида хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш мақсадида берилаётган имтиёз ва преференсиялар тўғрисида ҳам батафсил маълумотлар берилди.
Учрашувлардан сўнг тадбиркорларнинг бир қатор лойиҳалари билан яқиндан танишиш учун жойларга ташрифлар уюштирилди ва тадбиркорларнинг бизнес лойиҳалари ўрганилди.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)