Футбол бўйича Испания чемпионатининг 3-турида Эрнесто Вальверде қўл остидаги Каталониянинг «Барселона» клуби 31 август, шанба куни «Осасуна» майдонига сафар қилди.
Беллашув давомида мезбон жамоа вакили Роберто Торрес (7, 81 — пенальти) Марк-Андре тер Штеген қўриқлаётган дарвозани икки бор ишғол қилган бўлса, «кўк-анорранглилар»дан Анссумане Фати (51) ҳамда Артур (64) ўз номига биттадан гол ёздириб қўйди.
Натижада каталонияликлар меҳмонда кечган баҳсда «Осасуна» билан 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Мазкур баҳсдан сўнг «Барселона» очколари сонини 4 тага етказиб олди ва мусобақа жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди.
Ла Лига
3-тур баҳси
31 август, шанба
«Осасуна»—«Барселона» 2:2
Голлар: 1:0 — 7 Роберто Торрес, 1:1 — 51 Фати, 1:2 — 64 Артур, 2:2 — 81, пенальти, Роберто Торрес«Осасуна»: Рубен Мартинес, Эступиньян, Давид Гарсия, Видаль, Аридане, Мерида (Монкайола, 71), Ойер Санхурхо, Роберто Торрес, Рубен Гарсия (Ибаньес, 65), Чими Авила, Брандон (Вильяр, 78).
«Барселона»: тер Штеген, Пике, Семеду (Фати, 46), Лангле, Сержи Роберто, Рафинья (Артур, 53), де Ёнг (Видаль, 82), Карлес Перес, Бускетс, Альба, Гризманн.
Огоҳлантиришлар: Мерида (13), Серджи Роберто (32), де Ёнг (37), Брандон (43), Пике (82), Монкайола (90), Лангле (90)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)