Андижоннинг Жалақудуқ туманида 90 ўринли туғруқ комплекси капитал реконструкциядан чиқди. «Дарё» мухбирининг хабар беришича, тиббиёт бирлашмаси қарашли мажмуа қайта фаолият бошлаган.
Туғруқхона бўлими мудири Гулчеҳрахон Исманованинг маълум қилишича, сўнгги йиллар таъмирталаб ҳолга келиб қолган мазкур комплекс биноси 1982 йилда қурилган. Жиҳозлар талабга жавоб бермас, ходим ва даволанувчилар учун шароитлар йетарли эмас эди.
Умумий қиймати 5,7 миллиард сўм бўлган қурилиш-таъмирлаш ишларидан сўнг бино замонавий, кўркам ҳолатга келган. Хоналар сўнгги русумдаги тиббий жиҳоз ва асбоб-ускуналар билан таъминланган.
— Шу йерда деярли 43 йилдан бери фаолият олиб бораман. Керакли анжомларни топиш ҳам амри маҳол эди. Бугунгидек шароитни орзу қилиб яшаганмиз, — дейди комплекс дояси Муқаддас Мажидова.
Комплекс қайта ишга тушган илк кунда Шаҳноза Нишонова, Гулмира Азизова, Муаззам Ҳамидовалар қиз ва Чинора Турдийева эса ўғил фарзандни дунёга келтирган ва чақалоқлар янгиланган мажмуанинг илк меҳмони бўлган.
Изоҳ (0)