Жанубий Кореянинг Чунгнам провинциясида 30 август куни Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти хабар берди.
Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси Консуллик бўлими берган маълумотга кўра, Ўзбекистон фуқароси Х.С.нинг ўлимига иш жойида юз берган бахтсиз ҳодиса сабаб бўлган. Ташқи ишлар вазирлигининг хабарида марҳумнинг шахсига доир бошқа маълумотлар ошкор этилмаган.
Хабар беришларича, элчихона мазкур вазиятни назоратга олган.
Айни дамда марҳумнинг жасадини Ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ваколатхонаси билан биргаликда ҳал қилинмоқда.
Изоҳ (0)