Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифаси вакили, ўзбекистонлик Бектемир Мелиқўзиев Тошкент вақти билан 31 август куни профессионал фаолиятидаги иккинчи жангини ўтказди.
АҚШнинг Калифорния штатида бўлиб ўтган бокс кечасида Мелиқўзиев мексикалик Рикардо Луна Флорес билан рингга чиқди. Саккиз раундга мўлжалланган жангнинг биринчи раундида ўзбекистонлик боксчи рақибини нокаутга учратди ва проф боксдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, Мелиқўзиев 13 июнда проф боксдаги дебют жангини ўтказган ва унда аргентиналик Мартин Фидел Риосни биринчи раунддаёқ нокаутга учратганди.
Янада кўпроқ бокс ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)