Қирғизистоннинг Ўш шаҳри вице-мэри Жасур Азимов автомобилни маст ҳолатда бошқаришда айбланди.
Азимов иштирокидаги видеоёзув Youtube каналлардан бирида пайдо бўлди. Унда милиция томонидан тўхтатилган вице-мэр ичгани ва тошкентлик меҳмонларга Ленин ҳайкалини кўрсатиш учун рулга ўтирганини тан олган.
Шифокорлар ширкайфлик ҳолатини тасдиқлагандан сўнг Азимов воқеа жойидан пиёда кетган.
Ўш ҳаракат хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Шоирбек Шокиров, гарчи мерия матбуот хизмати воқеа содир бўлган кун—24 августда Азимов машинасини бошқармаганини даъво қилган бўлса ҳам, рулда айнан мансабдор бўлгани ва унга 17,5 минг сом (250 доллар) жарима солинганини билдирмоқда.
Шокировга кўра, Азимов нафақат маст ҳолда автомобилни бошқарган, балки машиналар ҳаракати 20:00 дан сўнг тақиқланган ҳудудга ҳам кириб борган.
Изоҳ (0)