Тошкентда ўзбек романчилиги асосчиси Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби ташкил этилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Жорий йил 21—25 август кунлари ушбу ижод мактабида ўқиш истагида бўлган ўқувчилардан 2019—2020-ўқув йили учун ҳужжатлар қабул қилинди. Мазкур ўқув йилида 5-8 синфларга жами 120 нафар ўқувчи қабул қилиш режалаштирилган бўлиб, 488 нафар ўқувчидан ҳужжатлар келиб тушди (бир ўринга ўртача 4,1 нафар).
28 августдан Олмазор туманидаги 224-сонли мактабда А.Қодирий номидаги мактабнинг ижодий танловлари бошланди. Улардан мувофақиятли ўтган иқтидорли ўқувчилар 30 август куни тест синовларида иштирок этади.
Маълумот учун, ижод мактаби пойтахтнинг Олмазор туманидаги Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғи ҳудудида барпо этилаётган янги ўқув биносида жойлашади.
Изоҳ (0)