28 август куни соат 16:55 атрофида Шайхонтоҳур тумани, Себзор кўчасида «Миркамол Транс Сервис» МЧЖга тегишли «Газел» микроавтобусида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.
Ҳодиса оқибатида қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ.
Алангаланиш пайти техник таъмир учун олиб кетилаётган микроавтобус салонида фақат 39 ёшли ҳайдовчи Умиджон Р. бўлган.
Ёнғин келиб чиқишига автомобиль электр тизимидаги қисқа туташув сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)