Аввал хабар берганимиздек, Тошкентдаги Riviera савдо мажмуасида металл конструкция қулаши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, 2 киши яраланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига кўра, жароҳатланганлар зудлик билан текширувлардан ўтказилиб, белгиланган тартибда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Жумладан, О.Ш. ўнг товон суягининг синиши ташхиси билан ўрта оғир аҳволда, З.Р. эса аралаш жароҳат, чап елка суягининг синиши ташхиси билан ётқизилган.
«Беморлар малакали шифокорларнинг доимий назоратида бўлиб, уларга барча керакли тиббий муолажалар кўрсатилмоқда. Вазият юзасидан қўшимча маълумотлар берилади», — дейилади вазирлик хабарида.
Изоҳ (0)