Тошкент ФВБ навбатчилик қисмининг берган бирламчи маълумотига кўра, 28 август куни соат 13:18 да Олмазор тумани, Нурафшон кўчасида янги қурилаётган Riviera савдо мажмуасининг қурилиш жараёнида металл конструксия қулаши содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида 4 нафар ишчи-ходим вафот этган ва 2 нафари тан жароҳати олган.
«Воқеа жойига Фақулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти ва шаҳар ФВБ ходимлари етиб келган. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар берилади», — дейилади ФВВ хабарида.
Изоҳ (0)