• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дон халқ ризқи» АЖ фаолияти тугатилган фермер билан шартнома тузди ва дон қабул қилди: оқибатда фаолияти қонуний бўлган чироқчилик фермер азият чекмоқда

    «Дарё»га Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида фаолият юритувчи фермер Алишер Пардаевдан мурожаат келиб тушди. Фермернинг гапига кўра, «Дон халқ ризқи» АЖ фаолияти тугатилган фермер билан шартнома имзолаб, ундан дон қабул қилган. Оқибатда ғалла етиштиришгача бўлган муддатда барча ишни бажарган фермернинг меҳнати ҳавога учмоқда. Дон учун тўланадиган маблағ бугунги кунга келиб ўзгалар чўнтагини қаппайтирмоқда.

    «Дон халқ ризқи» АЖ.

    «Дон халқ ризқи» АЖ.
    Фото: «Дарё»

    Фермер мурожаатини ўрганиш мақсадида «Дарё» мухбири Чироқчи туманининг «Буронжуз» қишлоғида бўлди.

    «Буронжуз» қишлоғи.

    «Буронжуз» қишлоғи.
    Фото: «Дарё»

    — 2019 йил январь ойида 212,7 гектар ер олиб, «Дурсун илғори» фермер хўжалигини ташкил қилдик, — дейди фермер Алишер Пардаев. – Менга берилган 212,7 гектар ер майдони илгари 4 та фермерга қарашли бўлган. 2019 йил бошидаги оптималлаштириш даврида 4 та фермер хўжалиги фаолияти ҳам тугатилиб, бугунги кунда пудратчи сифатида менинг фермер хўжалигим таркибида фаолият юритмоқда. Менда пудратчи сифатида иш олиб бораётган «Амир ҳожи ота ўғиллари» фермер хўжалиги 2019 йил 24 январь куни Чироқчи туман ҳокими қарорига мувофиқ фаолияти тугатилган бўлса-да, 2019 йил 22 февраль куни «Дон халқ ризқи» АЖ билан дон етказиб бериш тўғрисида шартнома тузиб, июнь ойида 13,6 тонна ғалла топширяпти. Дон ташкилоти ҳам фаолияти тугатилган фермер билан шартнома тузиб, ундан дон қабул қилди. Натижада шунча меҳнат қилган ва давлатнинг солиқ мажбуриятларини бажариб келган фаолияти қонуний фермер бўлсам-да, пулимни ололмай сарсонман. «Дон» Сиздан ғалла қабул қилмаганмиз деган баҳона билан пулимни тўлаб бермаяпти.

    Алишер Пардаев.

    Алишер Пардаев.
    Фото: «Дарё»

    Суриштирувларимиздан маълум бўлишича, «Амир ҳожи ота ўғиллари» фермер хўжалиги фаолияти 2019 йил 24 январь куни Чироқчи туман ҳокими Рустам Жўрақобилов қарорига мувофиқ тугатилган ва унга тегишли 50,3 гектар ер туман ҳокимлиги захира ер фондига қайтарилган. Ҳамда бир кун илгари — 2019 йил 23 январь куни янги ташкил этилган «Дурсун илғори» фермер хўжалиги таркибига қўшиб берилган. Ажабланарлиси, «Амир ҳожи ота ўғиллари» фермер хўжалигининг фаолияти январь ойининг 24-санасида тугатилса-да, 2019 йил 22 февраль куни «Дон халқ ризқи» АЖ билан 20 гектар ер майдонидан 6 тонна дон ва арпа етказиб бериш бўйича шарнома имзолаяпти. Шу ерда яна бир эътиборни тортадиган жиҳат бор. «Амир ҳожи ота ўғиллари» фермер хўжалиги тугатилмасдан унга тегишли ер, фаолияти тугатилган 3 та фермер хўжалиги ери билан бирга 212,7 гектар қилиниб, «Дурсун илғори» фермер хўжалиги таркибига қўшиб берилган. Ваҳоланки, «Амир ҳожи ота ўғиллари» фермер хўжалиги фаолияти 24 январь куни тугатилган. «Дурсун илғори» фермер хўжалигига эса ер 23 январь куни «ҳадя» қилиб бўлинган.

    «Дурсун илғори» фермер хўжалиги ерлари.

    «Дурсун илғори» фермер хўжалиги ерлари.
    Фото: «Дарё»

    Аниқланишича, фаолияти 2019 йил 24 январь куни тугатилган фермер хўжалиги июнь ойида «Дон халқ ризқи» АЖга 13,6 тонна ғалла топширган.

    Қизиқ, «Дон халқ ризқи» АЖ қандай қилиб фаолияти тугатилган фермер хўжалиги билан шартнома имзолаяпти? Нега ундан дон қабул қилди? Ёки «Дон халқ ризқи» АЖнинг фаолияти тугатилган фермер хўжаликлари билан ҳам шартнома имзолаши одатий ҳолми? Мазкур саволларга жавоб берган «Дон халқ ризқи» АЖ юристи Жасур Шопсанов ҳамда агроном Шаҳбоз Саидовлар фаолияти тугатилган фермердан дон қабул қилинишига асос 2018 йил фермер хўжалиги билан тузилган шартнома эканлигини айтмоқда. 2019 йил февраль ойида тузилган янги шартнома эса мазкур фермер хўжалиги фаолияти тугатилганлигидан бехабар бўлганликлари боис келиб чиққан англашилмовчилик эканлигини айтмоқда. Ташкилот агрономи ва бевосита фермер хўжаликлари билан шартномалар тузишга масъул Шаҳбоз Саидов бу борада «Дурсун илғори» фермер хўжалиги раҳбарини ҳам айбламоқда.

    Шаҳбоз Саидов.

    Шаҳбоз Саидов.
    Фото: «Дарё»

    — «Дурсун илғори» фермер хўжалигини ташкил этиш ҳақида Чироқчи туман ҳокимининг 2019 йил 24 январь куни қарори чиққан ва қарорда янги ташкил этилган фермер хўжалиги раҳбари Алишер Пардаевнинг 5 кун муддат ичида бажариши лозим бўлган вазифалари санаб ўтилган, — дейди Шаҳбоз Саидов. — Ана шу талаблар ичида дон ташкилотига тугатилган фермер хўжалиги унинг таркибига қўшилганлигини маълум қилиб, янги шартнома тузиш вазифаси ҳам бўлган. Аммо минг афсуски, Алишер Пардаев буни бажармаган. Шунинг учун биз ҳам «Амир ҳожи ота ўғиллари» фермер хўжалиги фаолияти тугатилганлигидан бехабар қолганмиз.

    Алишер Пардаев ва Шаҳбоз Саидов.

    Алишер Пардаев ва Шаҳбоз Саидов.
    Фото: «Дарё»

    Чироқчи туман ҳокимлиги матбуот хизматининг туман юристига таяниб хабар беришича, «Дон халқ ризқи» АЖга йил бошида туманда фаолияти тугатилган фермер хўжаликлари ва айни кунда фаолият юритаётган фермер хўжаликлари ҳақида маълумот берилган. Ҳокимият юристининг фикрича, «Дон халқ ризқи» АЖ юристи ва агрономи бу ерда ўзларининг ноқонуний хатти-ҳаракатини оқлаш учун туман ҳокимлигини айбдор қилишга уринмоқда.

    «Дон халқ ризқи» АЖ.

    «Дон халқ ризқи» АЖ.
    Фото: «Дарё»

    — Туман ҳокимлиги фаолияти тугатилган фермер хўжаликлари ҳақида маълумот бермаган бўлса, унда «Дон халқ ризқи» АЖ нега фаолияти тугатилган бошқа фермер хўжаликлари билан ҳам тасодифий тарзда шартнома имзоламаган экан, нега энди фақатгина «Амир ҳожи ота ўғиллари» фермер хўжалиги билан шартнома тузилган? – дея ҳокимлик юристининг гапларини келтиради матбуот хизмати раҳбари Собит Раимқулов. — Демакки, туман ҳокимлиги бу ҳақда маълумот берган экан-да.

    Маълум бўлишича, фаолияти тугатилган «Амир ҳожи ота ўғиллари» фермер хўжалиги ва «Дон халқ ризқи» АЖ ўртасида 2018 йил 20 сентябрь куни 7 гектар сувли майдондан 17,5 тонна ғалла топшириш бўйича шартнома имзоланган. «Дон халқ ризқи» АЖ юристи ва агрономи сал аввалроқ дон қабул қилишга ушбу шартномани асос қилиб келтирганди. Демакки, дон ташкилоти раҳбарияти сувли майдондан ғалла топширишни назарда тутувчи шартномага кўра лалми майдондан 13,6 тонна ғалла қабул қилаверган бўлиб чиқадими? Бу «Дон халқ ризқи» АЖ масъулларининг ишга бўлган эътибори ва масъулиятидан дарак бермаяптими?

    Дон қабул қилувчи пункт.

    Дон қабул қилувчи пункт.
    Фото: «Дарё»

    Табиийки фаолияти тугатилган бўлса-да, ўз номидан ғалла топширган «Амир ҳожи ота ўғиллари» фермер хўжалиги раҳбари Камолиддин Жуманов 2019 йил 3 август куни Президент порталига мурожаат қилиб, давлатга топширилган дон учун пул тўланмаётганидан шикоят қилади. Дон раҳбарияти эса унинг фаолияти тугатилиб, «Дурсун илғори» фермер хўжалиги таркибига қўшиб юборилганлигини, лалми ердан топширилган 13,6 тонна ғалла учун ҳисоб-китоб қилинажагини билдиради.

    Дон қабул қилувчи пункт.

    Дон қабул қилувчи пункт.
    Фото: «Дарё»

    «Дон халқ ризқи» АЖ юристи Жасур Шопсанов яна бир гапида Чироқчи туман ҳокимлиги «Амир ҳожи ота ўғиллари» фермер хўжалигининг 50,3 гектар ерга эгалигини тасдиқловчи ижара шартномасини бекор қилгани фермер хўжалиги тугатилишига асос бўлолмаслигини айтмоқда. Юрист наздида шунинг учун ҳам «Дон халқ ризқи» АЖнинг бу борадаги хатти-ҳаракати қонуний.

    «Дон халқ ризқи» АЖ юристининг қўшимча қилишича, «Амир ҳожи ота ўғиллари» фермер хўжалигига тегишли ер туман ҳокимлиги томонидан олиб қўйилиб, ижара шартномаси бекор қилинса-да, фаолияти пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжалиги тугатилмаган ҳисобланади. Қизиқ, унда ери бўлмаган фермер хўжалиги қандай қилиб дон топширади? «Дон халқ ризқи» АЖ раҳбарияти хаёлидан шу фикр ўтмадими?

    Жасур Шопсанов.

    Жасур Шопсанов.
    Фото: «Дарё»

    — Фермер хўжалиги раҳбарининг қўлида фуқаролик паспорти бор, фермер хўжалиги «печати» бор, «шартнома тузаман» деб келяпти, шундай бўлгач, биз шартнома имзолаб қўявердик-да, — дейди Жасур Шопсанов.

    Маълум қилишларича, «Амир ҳожи ота ўғиллари» фермер хўжалиги лалми ердан давлатга 13,6 тонна ғалла топширган бўлса, «Дурсун илғори» фермер хўжалиги 15 тонна ғалла берган. Фермернинг айтишича, режада давлатга 13 тонна ғалла топшириш мўлжалланган. Демакки, янги ташкил этилган фермер хўжалиги лалми ер ҳисобидан ғалла режасини 200 фоизга бажарган. Аммо 13,6 тонна ғалла тугатилган фермер хўжалиги номидан топширилгани боис, унга тўланадиган маблағ «Дурсун илғори» фермер хўжалигига тўлаб берилмаяпти. Ҳолбуки, ғалла топширгунга қадар барча солиқ тўловлари ва давлатга тўланиши лозим бўлган тўловлар «Дурсун илғори» фермер хўжалиги ҳисобидан тўлаб келинган.

    Дон қабул қилувчи пункт.

    Дон қабул қилувчи пункт.
    Фото: «Дарё»

    «Дурсун илғори» фермер хўжалиги раҳбари Алишер Пардаевнинг айтишича, улар ушбу муаммо билан туман ҳокими Рустам Жўрақобилов қабулига бир неча маротаба борган. Аммо ҳоким фермер хўжалиги вакиллари сифатида борган мурожаатчиларни ҳатто эшитмаган ҳам. Қўпол гапириб, қайтариб юборган.

    «Дарё» ушбу муаммони омма эътиборига ҳавола қилиш орқали «Дон халқ ризқи» АЖ ва Чироқчи туман ҳокимлигидан ушбу масалага ечим топишда ташаббус кўрсатишни сўраб қолади. Ўйлаймизки, ушбу ишга масъул ташкилотлар фермерларни қийнаб келаётган муаммога ечим топади.

    28.08.2019, 10:45   Изоҳ (0)   18007
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Марказий банк бир қатор банкларга жарима санкцияларини қўллади

    28.08.2019, 10:22

    Ўзбекистонлик қизга уйланган лорд Самарқанддаги фестивалда фахрий меҳмонлар қаторида бўлди

    28.08.2019, 09:49

    Ўзбекистон бош консулхонаси Пермдаги ЙТҲда жароҳатланганларга ёрдам берган Данил Йўлдошевга ташаккурнома берди

    28.08.2019, 09:32

    Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкентдаги вакиллиги фаолиятини янги бинода давом эттиради

    28.08.2019, 09:05

    Наманганда ишлаб чиқариш ҳажми бўйича мамлакатда иккинчи шприц заводи ишга тушди 

    28.08.2019, 08:35

    Ўзбекистонда олий таълим муассасалари раҳбар ва педагогларининг узлуксиз малакасини ошириш тизими жорий этилади

    28.08.2019, 08:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Биз урушда ғалаба қозондик, лекин тинчликни хоҳлаймиз” — Покистон бош вазири

    Дунё | 17 май, 10:13

    Барча даврларнинг энг яхши саундтреклари: афсонавий қўшиқлар ва носталгия ҳиссини уйғотувчи куйлар

    Мусиқа | 17 май, 10:00

    Навоийда 2 млрд сўмлик олтинни талон-торож қилмоқчи бўлган завод ходимлари қўлга тушди 

    Ўзбекистон | 17 май, 09:48

    Ўзбекистон 2025—2030 йилларга мўлжалланган Болалар саратонига қарши курашиш миллий стратегиясини қабул қилди

    Ўзбекистон | 17 май, 09:09

    АҚШ ҳукумати муҳожирлар ҳақида реалити-шоу суратга олмоқчи

    Дунё | 16 май, 23:55

    “Дарё” дайжести: 16 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 16 май, 23:40

    Мадура бўғози тубидан қадимги ҳаёт излари топилди

    Дунё | 16 май, 23:30

    Тошкентдаги гўзаллик салонида аёлнинг юзи 80 фоиз куйдириб қўйилди 

    Ўзбекистон | 16 май, 23:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.