Пойтахтдаги «Сузук ота» мажмуасида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкентдаги вакиллиги фаолият бошлади.
Ушбу мажмуа Президент ташаббуси билан бунёд этилиб, рамазон ойида фойдаланишга топширилган эди.
«Сузук ота» мажмуаси шаҳар марказида жойлашган бўлиб, вакиллик биносининг ушбу ерда бўлиши мақсадга мувофиқ. Вакиллик ўзига муносиб маскандан жой олди.
Тошкент шаҳрига янги тайинланган бош имом-хатиб Нуриддин домла Холиқназаров айни шу мажмуада ўз вазифасини бажаришга киришди.
Изоҳ (0)