• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Ўзбекистон ҳудудидан топилган хазиналар ҳақида биласизми?

    Кўпинча ер остига кўмилган, яшириб қўйилган ва эгаси олмаган, кейинчалик эса тасодифан топилган қимматбаҳо буюм ва тангалар мажмуини хазина, деб атаймиз. Хўш, ҳозирги Ўзбекистондан қандай хазиналар топилган?

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    «Ўкуз хазинаси»

    Тарихда «Ўкуз хазинаси» номини олган Амударё хазинаси ҳақида кўпчилик эшитган. Милоддан аввалги IV–II асрларга оид мазкур хазинадаги буюмлардан бири — олтин билагузук миллий валютанинг 100 сўмлик купюрасида ҳам акс этган.

    Амударё хазинаси 1877 йилда Вахш ва Панж дарёларининг Амударёга қуйилиш ерида, Тахтиқубод кечуви яқинида топилган. Хазина 179 олтин ва 7 кумуш буюм, шунингдек, 1500 кумуш ва чақа тангалардан иборат. Улар 1897 йилда Лондондаги Британия музейига олиб кетилган. Бугунги кунда ҳам ўша ерда сақланмоқда.

    Ҳозирги Тожикистон ҳудудидан топилган мазкур хазина ҳақида амалдаги мактаб дарсликларида ҳам маълумот берилган. Бироқ Ўзбекистон ҳудудидан топилган хазиналар ҳақида дарсликларда лом-мим дейилмаган. Шунинг учун ҳам аксарият кишилар мактабда Амударё хазинаси ҳақида эшитган бўлса-да, мамлакат ҳудудидан топилган кўплаб хазиналар ҳақида ҳеч нарсани билмайди.

    36 килограммлик олтин буюмлар ва фил суягидан ишланган дунёдаги энг қадимий шахмат доналари

    Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани ҳудуди хазиналар макони. Туман маркази — Шўрчи шаҳридан 10 километр шимоли-шарқда 47 гектарлик Далварзинтепа шаҳри харобалари ястаниб ётибди. У асрлар давомида улкан хазинани ўз бағрига олган.

    Қазишмалардан аён бўладики, кўҳна шаҳардаги кенглиги 12 метрга яқин шоҳ кўчалардан бири бадавлат фуқароларнинг уйларидан иккитасига бориб тақалади. 1972 йилда Ўзбекистон санъацҳунослик экспедицияси шу уйларнинг биридан вазни салкам 36 килограмм чамаси келадиган олтин безаклардан ва ёмбилардан иборат ноёб хазинани ва фил суягидан ишланган, дунёда энг қадимий бўлган шахмат доналарини топди.

    Ярим метр чуқурликдан қазиб олинган икки балдоқли сопол кўзачадаги олтин буюмлар сони 115 та. Улар ёмбилар, билагузуклар, олтин шодалар ва бошқалардан иборат. Тахмин қилинишича, хазина подшо амалдорлари, бойларга ҳар хил тақинчоқлар тайёрлаб берадиган заргарга тегишли бўлган. Чунки баъзи тақинчоқлар жуда оғир, ҳатто битта билагузук 872 грамм соф олтиндан иборат.

    Хазинадаги тўғри бурчак шаклида тайёрланган ёмбилар катта илмий аҳамиятга эга. Улар жами 21 та, аммо 10 тасида қадимги кхарошти ёзуви битилган. Далварзинтепа хазинаси милодий I асрларга тўғри келади. Хазинанинг энг қимматли томони унинг антик дунё даври санъатида тутган ўрнидир.

    Бўстонлиқда бўй кўрсатган хазиналар

    Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Бурчмулла қишлоғи номи тарихда қолди. 1955 йилда унинг яқинидан топилган моддий маданият ёдгорликлари «Бурчмулла хазинаси» номини олди. Бироқ сўнгги бронза даврига оид мазкур хазинанинг салмоғи кўзни қувонтирадиган даражада эмас.

    Бурчмулла хазинаси топилмалари милоддан аввалги II-И мингйилликлар мобайнида яратилган 1 найза учи, 4 пайкон ва 3 от югани тўқасидан иборат. Бугунги кунда мазкур хазина Ўзбекистон Фанлар академияси Археология институти фондида сақланмоқда.

    Бўстонлиқдан топилган хазина шу билан тугамайди. Туманнинг Сижжак қишлоғидаги Кўкёнғоқ мавзеида, Писком дарёсининг ўнг соҳилида топилган моддий маданият ёдгорлиги ҳам бор. У тарихда «Бўстонлиқ хазинаси» номини олди.

    1965 йилда чўпон Қ.Эрматов томонидан топилган хазина Ўзбекистон халқлари тарихи музейи (ҳозирги Ўзбекистон тарихи давлат музейи)га топширилган. Хазинанинг қиймати анча тош босади. У ҳар бирининг оғирлиги 200 граммли 8 та бурама билагузук, 8 та тумор сақланадиган қутича, 27 та қўнғироқча, 1 та булоқи (бурунни тешиб тақиладиган зирак) ва бўйинга тақиладиган бир қанча занжирлардан иборат. Буларнинг барчаси кумушдан ясалган.

    Шуниси қизиқки, билагузуклар ўйма, чизма ва босма усулда ишланган бўлиб, икки учи илон боши кўринишида. Сирти эса турли геометрик шакл, нақш ва сўғдча ёзувлар билан безатилган. Бўстонлиқ хазинаси милодий XI аср биринчи ярмига оид. Бу эрдан қадимий тангалар ҳам топилган. Бўстонлик хазинаси Тошкент воҳасининг қадимги аҳолиси маданиятини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга.

    Мис ва кумуш тангалар хазинаси

    Бундан ташқари, Ангрен шаҳридан тахминан 8 километр шимолдаги Дукент қишлоғидаги ўрта асрларга оид Даҳкат шаҳри харобаларидан кумуш ва мис танга хазиналари топилган. Ангрен шаҳри яқинида жойлашган қадимий Кўҳисим шаҳри харобалари ҳам ўзининг 1962 ва 1963 йилларда олиб борилган қазишмалар вақтида топилган Х-XI асрларга оид иккита мис ва кумуш тангалар хазинаси билан машҳур.

    Тошкентнинг шимоли-шарқий чеккасида жойлашган Оқота шаҳар харобасидан 1960 йилда темурийлар даврига оид хазина топилиб, 1040 та мис танга Ўзбекистон халқлари тарихи музейи (ҳозирги Ўзбекистон тарихи давлат музейи)га топширилган. Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани ҳудудида, Оҳангарон дарёси қадимий ўзани чап соҳилида жойлашган Қанқа шаҳри харобаларидан ҳам тангалар хазинаси, олтин ва қимматбаҳо тошлардан ишланган тақинчоқлар топилгани бу диёр азалдан хазиналар макони бўлганини исботлайди.

    Тошкент шаҳридан жанубда, Чирчиқ дарёсининг ўнг соҳилида, дарёдан ярим километр нарида жойлашган Хонободтепа шаҳар харобаси ҳам хазиналарга бой. У эрдан VIII асрнинг биринчи ярмига оид Чоч ҳокими Тарнабчанинг силовсин тасвирли тангаси, Уструшона ҳокими Сатачурий II, Сўғд ихшиди Тургар (ҳукмронлиги: 738–750), Турк ҳоқони Элтегин тангалари ва аббосийлар сулоласининг мис фулусларидан иборат хазина топилган.

    Шунингдек, Афросиёбни археологик қазишлар вақтида турли даврларга оид мис тангалар хазинаси топилгани, ёки Самарқанднинг Регистон майдонидан топилган XIV–XVI асрларга оид металл буюмларнинг йирик хазинаси ҳам катта аҳамиятга эга.

    Эрмитаж экспозицияларида «Челак хазинаси»

    Ҳозирги Наманган вилояти Хок қишлоғидан 1894 йилда металл буюмлар хазинаси топилди. Милоддан аввалги II мингйилликнинг биринчи ярмига оид бу хазина «Хок хазинаси» номини олди. У жами 6 та буюмдан иборат бўлиб, 5 таси жездан ва биттаси кумушдан тайёрланган. Булар кўза, пичоқ бўлаги, 3 та тўғноғич (биттаси кумушдан ясалган), шунингдек, искана бўлаги.

    Тўғноғичлар жуда майда ишланган бўлиб, унинг бир томонига бузоқча ҳамда сигир соғаётган аёл жуда усталик билан тасвирланган. Хок хазинаси Фарғона водийси археологиясида ноёб ҳисобланади. У ҳозирда Санкт-Петербургдаги Давлат Эрмитажининг Шарқ бўлимида сақланмоқда.

    Самарқанд вилояти ҳозирги Челак шаҳар харобасида 1961 йилда топилган моддий бойликлар «Челак хазинаси» номини олди. Топилмалар 4 та кумуш идишдан иборат бўлиб, улардан бири сосонийлар даврига оид. Идишда шаҳаншоҳ Перўз (ҳукмронлиги: 459–484) тасвири туширилган. Иккинчи идиш қалин бўлиб, унда бир эфталий зодагоннинг тасвири бор. Қолган 2 идиш юпқа, нозик ишланган бўлиб Сўғдда қилинган.

    Челак хазинаси милодий VI аср охири – VII аср бошида Сўғдда яшаган шаҳарликнинг хонадонидан топилган бўлиб, бу ерга афтидан бир аср муқаддам келиб қолган. Челак хазинаси Санкт-Петербургдаги Эрмитаж музейида сақланмоқда.

    26.08.2019, 15:15   Изоҳ (0)   93586
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жасур Умиров хонандалар Жаҳонгир Отажонов ва Абдулла Қурбонов можаросига нима сабабдан «энса қотадиган» муносабат билдирганига ойдинлик киритди (видео)

    25.08.2019, 15:00

    «Фақат куламиз». Озодбек Назарбеков Дилноза Кубаева билан боғлиқ миш-мишларга ойдинлик киритди (видео)

    25.08.2019, 13:40

    «Кўзим очилди». Хонанда Жасур Умиров қамоқхонадаги кунлари ва жанжали ҳақида гапириб берди (видео)

    25.08.2019, 12:45

    Америкалик хаёлий гитарани чалиш бўйича жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди

    25.08.2019, 11:05

    «Тунги Регистон, чиройли раққосалар, қизиқ жараён». «Шарқ тароналари»нинг тайёргарлик жараёнидан репортаж (фото)

    24.08.2019, 11:41

    «Шарқ тароналари» фестивали иштирокчилари 25 августдан Регистонда чиқишларини бошлайди

    23.08.2019, 14:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25

    Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди

    Спорт | 7 июн, 18:04

    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси

    Реклама | 7 июн, 18:00

    Шавкат Мирзиёев хорижий инвесторлар делегациясини қабул қилди

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:51

    Келгуси ҳафта бошида об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:35

    Сурхондарёда ЙПХ ходимлари қочишга уринган ҳайдовчига куч ишлатди (видео)

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:00

    Роналду клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этадими? Футболчининг ўзи бу ҳақда гапирди

    Спорт | 7 июн, 16:33
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.