Навоийда HOWO юк машинаси ва Nexia иштирокидаги ЙТҲ юзасидан олиб борилган тергов ишлари якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди, деб ёзмоқда «Xabar.uz».
Автоҳалокат 2018 йилнинг кузида Навоий вилоятининг Нурота—Навбаҳор йўлида содир бўлган эди. HOWO юк автомашинасини бошқариб кетаётган С. Чулиев қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Nexia’га бориб урилган.
Оқибатда Nexia ҳайдовчиси ва йўловчи ҳодиса жойининг ўзида, яна бир йўловчи касалхонада вафот этган.
Жиноят ишлари бўйича Нурота тумани суди раиси З. Иброҳимов томонидан судланувчи С. Чулиевга нисбатан 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, 3 йил мобайнида транспорт воситаларини бошқариш ҳам та’қиқланди.
Изоҳ (0)