25 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Нуриддин домла Холиқназаров Тошкент шаҳар бош имом-хатиби лавозимига тайинлангани эълон қилинди.
Нуриддин Холиқназаров 1968 йилда Андижон вилоятининг Асака шаҳрида туғилган. 1992 йилда Бухородаги Мир Араб мадрасаси, 1998 йилда Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтини, 2007 йилда Фарғона давлат университетини тамомлаган.
Иш фаолияти давомида Нуриддин Холиқназаров Асака шаҳридаги «Аҳмадали Махдум» жоме масжиди имом-хатиби, Тошкент шаҳри Юнусобод тумани «Оқ тепа» жоме масжиди имом-хатиби ва шу кунга қадар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби вазифаларида меҳнат қилаётган эди.
Шу пайтгача пойтахт бош имом-хатиби бўлиб ишлаб келган Раҳимберди Раҳмонов «Минор» жоме масжиди имом-хатиби вазифасида фаолиятини давом эттиради.
Изоҳ (0)