Жорий йил 24 август куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ҳамкор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамкорликда «Биз соғлом турмуш тарафдоримиз» шиори остида оммавий юриш ҳамда «Саломатлик стартлари» тадбирлари ташкил этилди. Бу ҳақда «Дарё»га вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.
Биргина пойтахтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан ўтказилган тадбирларда 10 мингга яқин турли соҳа вакиллари, кенг жамоатчилик «Халқлар дўстлиги» саройидан Ислом Каримов кўчаси бўйлаб то Миллий олимпия қўмитасигача бўлган масофада ташкил этилган фаол юришда иштирок этди.
Сўнг «Пахтакор» стадионида «Саломатлик стартлари» тадбирлари, таниқли санъаткорлик иштирокида концерт дастурлари ташкил этилди.
Мустақиллик байрами арафасида бўлиб ўтган кенг миқёсли оммавий саломатлик тадбирлари Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар марказларида ҳам минглаб аҳоли иштирокида турли маданий тадбирлар билан ҳамоҳанг тарзда ўтказилди.
Изоҳ (0)