Digital Generation жамоаси Қонликўл туманидаги Ёшлар саройида ёш дастурчилар учун IT-тренингларини ўтказди. Бу ҳақда Digital Generation IT-дастури ташкилотчилари «Дарё»га маълум қилди.

Фото: «Дарё»

Хабар қилинишича, Digital Generation’нинг ўқув дастури жамоанинг бир гуруҳ аъзолари ва Тошкентдаги Инҳа университетининг талабалари томонидан ишлаб чиқилган.

Digital Generation жамоаси томонидан жойларда дастурлаш бўйича бир қатор очиқ мастер-класс дарслари ташкил этилган.

Фото: «Дарё»

«Дастур доирасида иштирокчилар Scratch, HTML, CSS, Python каби дастурлаш тиллари орқали Андроид платформаси учун мобил иловаларни ишлаб чиқиш ва wеб-сайтлар яратиш (Front-end вa Back-end дастурлаш) бўйича назарий ва амалий билимларга эга бўлдилар», — дейилади хабарда.