Бу ном ҳамиша Пискент тумани Чўлоққўрғон маҳалласи аҳли орасида баҳс-мунозарага сабаб бўлиб келган. Шу боисдан Халқ депутатлари Пискент тумани Кенгашининг 56-сессиясида бу масала кенг муҳокама қилинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди, деб ёзади «Пискент ҳаёти»
««Давлат тили тўғрисида»ги Қонунни амалга ошириш ҳамда топонимик объектларга ном бериш бўйича Тошкент вилояти комиссиясининг хулосасига асосан, «Чўлоққўрғон» МФЙ номи «Дўнгқўрғон» МФЙ деб ўзгартирилди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)