Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

24 август куни соат 13:05 да Тошкент шаҳри Чилонзор тумани «Дўмбрабод» маҳалласи Новза Қозиробод кўчасида жойлашган кўп қаватли 9-уйнинг 4-қаватидаги 11-хонадонда ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган, деб хабар беради ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси.

Фото: ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси

Фото: ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси

Воқеа жойига зудликда 2 та ёнғин ўчириш бўлинмалари ва 1 та автонарвон юборилган. Бўлинмалар чақирилган манзилга соат 13:15 да етиб бориб, кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 13:30 да ўчирилган. Ёнғин ўчирувчилар томонидан 1971 йилда туғилган хонадон эгаси фуқаро Д.К. қутқарилган ҳамда уйнинг 30 квадрат метр майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

Ёнғин оқибатида уйнинг 3 квадрат метр майдонида ички жиҳозлари ёнган. Ёнғинни тахминий сабаби сигарета чекишда эҳтиётсизлик. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Фото: ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси

Фото: ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Бир неча кундан буён ҳукм сураётган қорли об-ҳавода ўзбекистонликлар ясаган қорбоболар — суратларда
Спорт
Матбуот анжумани вақтида мушукни улоқтириб юборган Бразилия терма жамоаси расмийси танқидларга учради (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда нархни оширган ва сифатсиз маҳсулот сотган 299 та заправкага бензин етказиб бериш тўхтатилди