2019 йил 28 июль куни соат 18:05 ларда Бухоро вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан Ромитан тумани ҳудудида шу туманда яшовчи Ж.М. бошқарувида бўлган Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидасини бузиб келаётганлиги сабабли тўхтатилган. Бу ҳақда ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Бухоро вилоят ИИБ

Ҳайдовчининг ҳужжатлари кўздан кечирилганда унга тегишли ҳайдовчилик гувоҳномаси ва огоҳлантириш талони қалбаки эканлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 228-моддаси 1 ва 3-қисмлари билан жиноят иши қўзғатилган.

«Ҳурматли фуқаролар! Тез ва осон ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилаётганлар алдовига учманг, огоҳ бўлинг!» — дейилади хабарда.