Росреестр маълумотида Владимир Путиннинг исм-фамилияси хавфсизлик нуқтаи назаридан ўзгартирилган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
«Бу ҳақда тўлиқ маълумотга эга эмасман. Путин мамлакатдаги энг қўриқланадиган инсон эканлиги ва хавфсизликни таъминлаш учун шундай қилинган бўлиши мумкин», — дея шу ҳақда пайдо бўлган хабарга изоҳ берган Песков.
Олдинроқ «Собеседник» нашри Росреестрнинг Путинга тегишли кўчмас мулк ҳақидаги маълумотида унинг исм-фамилияси Игор Петрович Сергеев-Градский ўзгартирилганига эътибор қаратганди.
Изоҳ (0)