АҚШ Патриот ракетага қарши комплексини сотиш бўйича Туркияга қилинган таклифи бўйича расман муносабат билдирди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.
«Россиянинг С-400 тизимини сотиб оладиган бўлса, Патриот бўйича таклифимиз ўз кучини йўқотиши ҳақида Туркияни мунтазам огоҳлантириб келганмиз. Патриот борасидаги таклифимиз муддати тугади», — деган АҚШ Давлат департаменти мансабдор шахсларидан бири.
Эслатиб ўтамиз, Туркияга қиймати 2,5 миллиард долларлик С-400 тўртта ракета тизимини етказиб бериш тўғрисидаги битим 2017 йилнинг июль ойида имзоланган. Улар 2020 йилнинг март ойида келтирилиши кутилаётган эди, лекин кейинроқ Анқара ва Москва бу жараённи тезлаштириб, АҚШ норозиликларига қарамасдан, тизимнинг дастлабки партияси 12 июль куни Анқарага етказилган. Иккинчи партиясини етказиш эса август—сентябрь ойларига мўлжалланган.
Изоҳ (0)