Бокс бўйича WBA, WBO, IBO ва IBF йўналишлари чемпиони Энди Руис британиялик Энтони Жошуа билан реванш жанги ўтказишга рози бўлди, дея хабар қилмоқда ESPN нашри.
Мазкур жанг 7 декабрь куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.
Таъкидланишича, 29 ёшли Жошуанинг промоутери мексикалик боксчига яхшиланган шартнома таклиф қилган. Унга кўра, Руиснинг гонорари кўпаяди (дастлабки жангда у 9 миллион еврони ташкил қилганди), яна Энди бўлиб ўтиши мумкин бўлган реванш жангининг Мексикада трансляция қилиниш ҳуқуқини қўлга киритди.
Шунингдек, учрашувга фаолияти мобайнида камида 40 та чемпионлик жангида ишлаган ҳакамлар жалб қилинади. Икки томон ҳам WADA допинг-назоратидан ўтишга келишиб олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Руиснинг вакиллари реванш жанги Саудия Арабистонида ўтишига қарши чиқаётган эди.
Янада кўпроқ бокс ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)