«Челси», «Манчестер Сити» ҳамда Англия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Шон Райт-Филлипс фаолиятига якун ясади, деб ёзади Sky Sports.
37 ёшли футболчи 2017 йил АҚШнинг «Финикс Райзинг» жамоасидан кетгандан бери бирорта клубда тўп сурмади.«Арсенал» афсонаси Иан Райтнинг ўғли бўлган Филлипс Англия Премьер лигасида жами ҳисобда 316 та ўйин ўтказиб, 32 та гол урган. Англия терма жамоасида эса 36 та ўйинда 6 та гол уришга эришган.
Филлипс «Челси» сафида Англия чемпиони бўлган (2006) ва Англия Кубогини (2007) қўлга киритган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)