• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Обамеянг Салоҳга, Эмери эса Клоппга қарши. «Ливерпуль»—«Арсенал» тўқнашуви ҳақида

    Хаёл

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Ички чемпионат дегани шундай бўлса-да. Биринчи турда «Нефтчи» «Пахтакор» билан, иккинчисида «Бунёдкор» «Локомотив» билан, кейингисида эса «Насаф» «Пахтакор». Мана буни ҳақиқий миллионлар ўйини деса бўлади. Англияликларга эса қойил қолмадик. Шу ҳам чемпионатми?! Янги мавсумнинг илк турида «Манчестер Юнайтед» ўз уйида «Челси»ни пўстагини қоқиб қўйди. Иккинчи турда «Манчестер Сити» ва «Тоттенҳэм» 2:2 ҳисобидаги қаёқдаги драмани мухлисларга тақдим этди. Вей, учинчи турга келиб «Ливерпуль»ни «Арсенал»га рўбаро қилиб турибди. Шу ҳам чемпионатми а, лаббай? Ўрганмайсанми бизниклардан? Чемпионат бошланишига саноқли кунлар қолганда жамоалар сонини осмондан тушгандек кўпайтириб қўйишни қаёқдан ҳам биларди, бу содда инглизлар. Ҳа, майли бир кун ўрганиб кетишар. Ахир биз осмондаги юлдузларни санаб юрган пайтимизда улар латта коптокни тепиб юришарди.

    Вой, нималар деб ташладик. Ўзимизга келамиз ва ички хотиржамликни ушлаймиз. Бир алаҳсираб олдик-да, азиз мухлис. «Нефтчи»нинг аллақачон Суперлигада эмаслигидан гап нима ҳақида эканлигини тушунганингизга ишонамиз. Кайфиятни кўтариб олган бўлсангиз, келинг Англия Премьер лигаси 3-туридан ўрин олган марказий ўйин: «Ливерпуль»—«Арсенал» тўқнашуви ҳақида суҳбатлашамиз.

    АПЛнинг ортда қолган 2-турида 100 фоизлик натижа қайд этган Мерсисайд ва Лондон клуби бугун «Энфилд» стадионида мусобақанинг якка ҳокимлиги учун майдонга тушади. «Ливерпуль» дастлабки икки турда мос равишда «Норвич»ни 4:1, «Саутҳэмптон»ни эса 2:1 ҳисобида таслим қилди. «Тўпчилар» эса аввалига «Ньюкасл»дан кичик 1:0 ҳисобида устун келган бўлса, ўтган турда Эмери шогирдлари «Бёрнли» устидан 2:1 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди. Хўш, бугун қайси жамоа ғалаба қозонади?

    Ўзи нима гап?

    Фото: YouTube

    Фото: YouTube
    Кетма-кет икки турда «Ливерпуль» ўз дарвозасидан гол олиб чиқди. Ўтган йилги метин ҳимоянинг хизматлари битдими дерсиз? Йўқ, ҳозирча асло ундай эмас. Жамоанинг асосий посбони Алиссон илк турдаёқ жароҳат олди. У майдонда бўлган 39-дақиқа ичида «қизиллар» гол ўтказмаган. Жамоага эндигина қўшилган Адриан иккинчи турга келиб, «Саутҳэмптон» футболчиси (вақтида «Ливерпуль»да тўп сурган) Дэнни Ингз олдида ҳаяжонланиб қолдими, хуллас Миньоле ва Кариус туширган қовунлардан бирини ўз ҳисобига ёздиришга «муваффақ бўлди». Эндрю Робертсон, Виржил ван Дейк ва Трент Александер-Арнолд эса ўзининг ишончли ҳаракатларини давом эттирмоқда. Аммо нима бўлганда ҳам «Арсенал»нинг ҳужум триоси — Ляказетт—Обамеянг—Пепега қарши туриш осон бўлмайди. Алиссон бўлганда эса «Ливерпуль»нинг дарвоза чизиғи борасидаги хавотирларимизни ўринсиз ҳисоблайверсак бўларди. Бироқ бу сафар ундай эмас. Клоппнинг ҳужум чизиғидан кўнгли тўқ. Мане—Салоҳ—Фирмино триоси ҳар қандай ҳимояни, айниқса, «Арсенал»никини парчалаб ташлашга қодир. Нега ундай дейсизми? Ўтган мавсум «Ливерпуль» «Энфилд»да Бернд Лено дарвозасига нақ 5 та гол урганди. Бу сафар «канонирлар» Лоран Косельни, Эктор Белерин каби футболчилар хизматидан фойдалана олмайди. Косельни Францияга кўч-кўронини йиғиштириб кетган бўлса, Бельерин ҳамон жароҳатини тиклаш билан овора. «Челси»дан келган Давид Луиз эса ҳали клубга мослашиб улгурмаганини ҳисобга олиш лозим. Бундан ташқари «Селтик»дан харид қилинган Киран Тирни ҳали жароҳатдан қутулмаган. Кўриб турганингиздек муаммолар етарлича. Умуман олганда эса «Арсенал»нинг ҳимоясига нисбатадан «Ливерпуль»ники каби «ишончли» таърифини бериб бўлмайди. Бироқ юқорида таъкидлаганимиздек, «Арсенал»нинг ҳужум триоси ҳам чакки эмас. Камига ўтган ўйинда қаҳрамонлик кўрсатган Дани Себальос ҳам бор. Хуллас, азиз мухлис, бугун сиз-у бизни ҳақиқий футбол спектакли кутмоқда!

    Қизиқарли фактлар

    Фото: Goal

    Фото: Goal
    • «Ливерпуль» АПЛ доирасидаги ўз майдонидаги сўнгги 39 та ўйинда ютқазмади
    • «Ливерпуль» АПЛнинг сўнгги 11 та ўйинида камида 2 тадан гол урмоқда
    • «Ливерпуль» сўнгги  11 та ўйиндан 8 тасида рақиблар дарвозасига камида 2 та гол урган
    • «Ливерпуль» «Арсенал»га қарши сўнгги 4 та уй учрашувида камида 3 тадан гол урди
    • Роберто Фирмино ҳисобида ҳозирда АПЛда урилган 49 та гол бор. Агар у бугун гол урса, мусобақа тарихида 50 та гол урган илк бразилиялик футболчи бўлади
    • «Ливерпуль» «Арсенал»га қарши сўнгги 3 та уй учрашувида ғалабани ўзиники қилган
    • «Арсенал» сўнгги 8 та ўйинда «Ливерпуль»ни мағлуб эта олмаган: 4 та дуранг, 4 та мағлубият
    • «Арсенал» 2004/05 йилги мавсумдан бери илк бор мавсумни кетма-кет учта ғалаба билан бошлаши мумкин
    • Юрген Клопп «Арсенал»га қарши АПЛда 7 марта тўқнаш келган ва бирор марта ютқазмаган: 4 та ғалаба, 3 та дуранг.

    АПЛ

    3-тур баҳслари

    24 август, шанба

    «Ливерпуль»—«Арсенал» 21:30

    Бош ҳакам: Энтони Тейлор

    24.08.2019, 16:06   Изоҳ (0)   21026
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент қиличбозлик бўйича иккита халқаро мусобақага мезбонлик қилади

    24.08.2019, 14:26

    Токио—2020. Ўзбекистон паралимпиячилари учинчи йўлланмани қўлга киритди

    24.08.2019, 14:23

    «Боруссия Д» сафарда «Кёльн» устидан иродали ғалабани қўлга киритди

    24.08.2019, 14:20

    Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги рақибини ҳам нокаутга учратди

    24.08.2019, 08:46

    «Наполи» рекорд қийматдаги трансферини амалга оширди

    23.08.2019, 15:49

    Криштиану Роналду Португалия терма жамоасида қачонгача ўйнамоқчи эканлигини айтди

    23.08.2019, 15:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Гинекологик саратон касаллигидан қўрқманг — кечикишдан қўрқинг


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда 27 август куни неча даража иссиқ бўлиши маълум қилинди 

    Ўзбекистон | 26 август, 10:13

    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар

    Реклама | 26 август, 09:00

    Украина НАТО иттифоқчилари билан дрон саноатини кенгайтиради

    Дунё | 26 август, 09:51

    Ўзбекистонда давлатга қарашли футбол стадионларини сотувга чиқариш тақиқланди

    Ўзбекистон | 26 август, 09:29

    “Манчестер Сити” янги трансферни амалга ошириш арафасида турибди

    Спорт | 26 август, 09:26

    АҚШ расман Сурияга қарши санкцияларни бекор қилди

    Дунё | 26 август, 09:15

    Гинекологик саратон касаллигидан қўрқманг — кечикишдан қўрқинг

    Реклама | 26 август, 08:30

    Ўлимга олиб келувчи саҳналар: суратга олиш жараёнида юз берган фожиали ҳодисалар

    Кино | 26 август, 09:10

    Одамга илк бор чўчқа ўпкаси кўчириб ўтказилди

    Дунё | 26 август, 08:53
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.