Тошкентдаги хонадонлардан бирида ноқонуний GSM-шлюз ўрнатилганлиги аниқланди, деб хабар беради ИИББ матбуот хизмати.
Аниқланишича, Юнусобод туманида 30 ёшли фуқаро уйига GSM-шлюз ўрнатиб, яширин халқаро сўзлашув шохобчасини очган.
Ушбу факт бўйича Жиноят кодексининг 278- моддаси («Телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш») билан жиноий иш қўзғатилди.
Унга кўра, телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш, шунингдек, махсус дастурий ёки аппарат воситаларини сақлаш ва уларнинг фаолият кўрсатиши учун шароитлар яратиш энг кам ойлик иш ҳақининг 100 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан уч йилгача озодликдан чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Изоҳ (0)