20 август куни соат 13:00 ларда Тошкент вилоятининг Бекобод тумани «Шова» маҳалласида яшовчи 28 ёшли О.Х. уйи олдида ўзаро жанжал оқибатида шу маҳаллада яшовчи 34 ёшли О.М.га пичоқ билан жароҳат етказган, деб хабар берди ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
Натижада О.М. касалхонага ётқизилиб, О.Х. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)