Ўзбекистонда E-ticket онлайн чипта савдоси тизимини 2019 йил 1- сентябрига қадар ишга тушириш режалаштирилган. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ хабар бермоқда.
Ушбу тизим бугунги кунда синов тариқасида ишламоқда.
Шунингдек, чипта ҳарид қилишдаги мавжуд муаммолар, яъни маҳаллий ва юқори тезликда ҳаракатланадиган «Афросиёб» йўловчи поездларига чипталар танқислигини бартараф этиш мақсадида жами 16 та қўшимча («Афросиёб» учун 12 та, Тошкент — Урганч — Тошкент йўналишида 4 та) поездлар қатнови жорий этилди.
Изоҳ (0)