• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Маданий мерос ҳафталиги: Нима? Қаерда? Қачон?

    21 август, чоршанба куни Тошкент шаҳридаги Ёшлар ижод саройида «Ўзбекистон — буюк йўллар ва цивилизациялар чорраҳаси: империя, дин, маданият» мавзусидаги мерос ҳафталиги (22—27 август кунлари) олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати

    Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати

    Унда Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва тарғиб этиш бўйича бутунжаҳон жамияти Илмий кенгаши аъзоси Фредерик Старр, Маданият вазири ўринбосари Камола Акилова, Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва тарғиб қилиш бўйича бутунжаҳон жамияти раиси, «Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида» лойиҳаси координатори Фирдавс Абдуҳолиқов ва бошқа спикерлар маданий ҳафталикнинг асосий воқеалари ҳақида сўз юритди.

    «Биз сиз билан ажойиб ҳодисанинг гувоҳи бўляпмиз, дунёнинг кўплаб мамлакатларидан юқори даражали меҳмонлар, олимлар ва оммавий ахборот воситалари Ўзбекистоннинг маданий меросига қизиқиш билдириб, юртимизга ташриф буюришмоқда.

    Аҳамиятлиси, Президент Шавкат Миромонович маданий меросни сақлаш масаласига катта эътибор қаратиб, ушбу йирик тадбирга тайёргарликнинг барча босқичларини шахсан ўзлари назоратга олдилар, бош вазиримиз зарурат туғилганда жойларга бориб, тайёргарлик ишларини кўздан кечирдилар. Тадбирга шунингдек UNESCO бош директори Одри Озуле хонимнинг ташрифи кутилмоқда. Маданий мерос ҳафталиги доирасидаги бири-биридан қизиқ тадбирлар нафақат Марказий Осиё, балки бутун Евросиё қитъаси учун муҳим аҳамият касб этади», — деди бош вазир ўринбосари.

    Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон Маданий мерос ҳафталиги доирасида мулоқот учун очиқ ва ҳамкорликка тайёр эканини таъкидлади.

    Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати

    Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати

    Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва тарғиб қилиш бўйича бутунжаҳон жамияти раиси Фирдавс Абдуҳолиқовнинг сўзларига кўра, Маданий мерос ҳафталиги доирасида 13 янги китоб, 8 муҳокамалар доираси, 4 халқаро конференция, 5 янги фильм, 3 эксклюзив кўргазма, 30 та тўлдирилган реаллик эффектига эга китоб, 10 дан ортиқ лойиҳа тақдимоти ўтказилиши кутилмоқда.

    22 август куни Тошкентда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва тарғиб этиш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг III халқаро конгресси иш бошлайди. Конгрессда Ўзбекистон маданий меросининг дунё тўпламларида сақланаётган меросига бағишланган янги 20 жилдли китоб-альбом тақдимоти ўтказилади. Мазкур китобларни яратишда Ўзбекистон, Франция, Буюк Британия, Польша, Чехия, Япония сингари давлатлардан етакчи мутахассислар иштирок этади. 23 август куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан «Тошкент — Шарқ юлдузи» номли тантанали қабул маросими уюштирилади.

    Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати

    Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати

    24 август куни Ҳафталик иштирокчилари Термизга жўнаб кетади ва у ерда жаҳон тарихини ўрганишдаги муҳим воқеаларга шоҳид бўлади. Бу ерда илк бор ўтказилаётган «Ўзбекистон — цивилизациялар чорраҳаси» археологик конференциясида бутун дунёдан келган таниқли шарқшуносларнинг маърузалари тингланади.  Дастурнинг энг муҳим воқеаси — академик Эдвар Ртвеладзе раҳбарлигида Кампиртепада олиб борилган тадқиқотлар меваси бўлган Оксиана Искандарияси билан танишув бўлади. Шундан сўнг меҳмонлар Сурхондарё вилояти ҳудудидаги қадимги шаҳарчалар, қазишма ҳудудлари ва тарихий ёдгорликларга саёҳат қилади. Улар милодий I-III асрларга мансуб Фаёзтепа будда ибодатхонаси мажмуаси, шунингдек, Термиз Археология музейида бўлади.

    Шу билан бирга, 24 августда Ҳафталик иштирокчиларининг бир қисми қадимий Бухорога йўл олишади ва шаҳарнинг обидалари билан танишади. Қолганлар 25 август куни махсус рейс билан Самарқандга парвоз қилиб, Маданий мерос ҳафталигининг кейинги тадбирларида қатнашади. Улар учун «Ўзбекистон обидалари нима ҳақда сукут сақлайди?» мавзусидаги ўзига хос экскурсия ташкил қилинади.

    Дунё олимлари Самарқанд обидаларидаги битикларда таълим, маърифат, тинчлик ва бунёдкорлик ҳақидаги даъватлардан хабар топади. 26 август куни Самарқандда UNESCO шафелигида ўтадиган халқаро конференцияда дунёнинг қирқдан ортиқ мамлакатидан 200 дан зиёд олим иштирок этади. «Моддий ва номоддий маданий меросни асраш: долзарб муаммолар ва уларни ҳал қилиш стратегияси» мавзусида ўтказиладиган халқаро конференцияга 300 дан ортиқ шарқшунос олим, UNESCO экспертлари, халқаро ОАВ вакиллари таклиф этилган.

    Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати

    Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати

    Шунингдек, Самарқандда «Асрлар қаъридан таралган нур» номли исломшунос олимлар иштирокида халқаро конференция ҳам бўлиб ўтади. Тадбир доирасида «Ўзбекистон обидаларидаги битиклар» туркумидаги китоб-альбомларнинг Хоразм ва Бухоро вилоятлари обидаларига бағишланган навбатдаги жилдлари (14 ва 15-жилдлар) тақдимоти ҳамда BBC ўзбек хизмати ва ЎзЕОАВМА ҳамкорлигида суратга олинган «Катта лангар Қуръони: сирлар ва ҳақиқатлар» китобининг тақдимоти ўтказилиши кўзда тутилган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Респубикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қурилган Имом Бухорий илмий тадқиқот марказига ташриф ҳам кўзда тутилган.

    Самарқанддаги тадбирларнинг энг эсда қоларлиси «Самарқанд — Буюк ипак йўли юраги» номли ёрқин фестивали бўлиши кутилмоқда. Фестиваль Амир Темурнинг етти боғидан бирининг шакл-шамойили асосида тикланган, худди шу куни тантанали очилиш маросими ўтказиладиган «Боғи шамол» боғида бўлиб ўтади. Турли халқларнинг миллий либосларини кийган тадбир қатнашчилари ўзларини худди вақт машинасида кетаётгандек, ўрта асрлар муҳитига, машҳур Самарқанд бозорига тушиб қолгандек ҳис қилади.

    Ҳафталик анъанавий «Шарқ тароналари» XII халқаро мусиқа фестивалининг Регистон майдонидаги очилиш маросими билан якунига етади.

    22.08.2019, 06:00   Изоҳ (0)   13711
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Алкоголь маҳсулотлари билан савдо қилиш учун рухсат гувоҳомаси олиш тартиби соддалаштирилади

    22.08.2019, 05:30

    Самарқандда адвокатнинг ишига тўсқинлик қилган МИБ ходимига жазо тайинланди

    21.08.2019, 23:05

    Расул Кушербоев: ХДП тарғиботнинг «ёлғон орқали ҳужум» тактикасини танламоқда

    21.08.2019, 22:52

    Фарғона вилояти архив бошқармаси бошлиғи ходимларини уйида лой босишга мажбурлагани билдирилмоқда

    21.08.2019, 22:40

    Абдулазиз Комилов қозоғистонлик ҳамкасби билан икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

    21.08.2019, 22:29

    Ўзбекистонда 1 сентябрдан жорий этиладиган янги тартиблар, футболчилик фаолиятини қачон якунлашини айтган Роналду, смартфон учун укасини ўлдирган ака ва куннинг бо...

    21.08.2019, 22:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Freestyle Chess Grand Slam. Абдусатторов ва Синдоров мусобақадаги иштироки учун қанча мукофот олгани маълум бўлди

    Спорт | 19 июл, 10:00

    Наманганда исломий давлат қуришни тарғиб қилганлар қўлга олинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 09:50

    Instagram: Туғилган кунини нишонлаётган Ясмин Зоитова, янги машинали бўлган Раъно Шодиева, қайнонасига iPhone совға қилган Афруза

    Маданият | 19 июл, 09:31

    Россиялик болалар дам олиш учун Ўзбекистондаги оромгоҳга келди

    Ўзбекистон | 19 июл, 09:14

    “Реал” Родригонинг келажаги борасида музокара бошлади

    Спорт | 19 июл, 08:57

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва йўловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.