• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижонда устига бензин сепилган шифокор, бир кунда 15 млн доллар сотиб олган ўзбекистонликлар, истироҳат боғларидаги хавфли аттракционлар ва куннинг бошқа хабарлари

    22 августнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё» дайжестида.

    Жорий йилнинг 21 август куни Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида даволанаётган бемор Аҳмедова Инобатхоннинг ўғли томонидан мазкур тиббиёт муассасасининг ортопедия ва жароҳатлар оқибатлари бўлими ходимларига нисбатан тажовуз амалга оширилди.

    Тажовуз оқибатида жабрланган Бобур Шавкатов, Абдувоҳид Мўминов, Мадина Эркинова, Иззатой Мамажонова шифохонага ётқизилди. Уларга инфузион, детоксикацион, дегидратацион ва симптоматик терапия ўтказилди. Тиббий кўриклар натижасида ҳозирда бу ходимларнинг ҳам умумий ҳолати нисбатан қониқарли, деб аниқланган.

    ***

    Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон банклари хорижий валютани нақд пулда сотишни бошлади.

    Марказий банк Пул-кредит сиёсати департаменти директори Беҳзод Ҳамроевга кўра, бир кун ичида аҳоли томонидан 15 миллион доллардан ортиқ валюта харид қилинган. Шундан 9,6 миллион доллари нақд кўринишда амалга оширилган.

    ***

    Ўзбекистондаги маданият ва истироҳат боғларида ўрнатилган аттракционлар ҳолати ва уларнинг бехатар ишлатилиши бўйича текширув олиб борилди.

    Таъкидланишича, аттракционларнинг 1 минг 292 тасида техник паспорти мавжуд эмас. 1 минг 106 тасида аттракционларни кунлик техник кўрикдан ўтказиш журнали йўқ. 928 аттракционда ишлатиш ва ўрнатиш бўйича йўриқномалар мавжуд эмас. Аттракционларга бириктирилган ходимларнинг 1 минг 258 нафарида ўқиганлик тўғрисидаги махсус гувоҳномалар йўқ ва улар техникадан фойдаланиш тартиб-қоидаларини мутлақо билмайди.

    695 аттракционда жавобгар шахс тайинланмаган бўлса, 931 тасида оператор ва жавобгар шахсларнинг лавозим йўриқномалари ишлаб чиқилмаган. 854 та аттракционда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш имконияти мавжуд эмас.

    ***

    ИИВ Самарқанддаги босқинчилик ҳақида расмий маълумот берди.

    Жорий йилнинг 14 август куни ижтимоий тармоқларда «Навоий вилояти Хатирчи туманида қиз болага пичоқ тираганлар» номи билан тарқалган видео ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти томонидан ўрганилди.

    Воқеа Навоий вилоятининг Хатирчи туманида эмас, балки Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида 2019 йилнинг 10 июнь куни содир бўлган.

    Шу куни соат 23:00 ларда Т.С., А.Қ. ва Қ.А. ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб, Нарпай туманининг Оқтош шаҳри ҳудудида У.К.га тегишли бўлган Тико машинасида Г.Р. билан ўзаро суҳбатлашиб ўтирган О.Қ., У.К. ва Д.С.нинг танасини турли жойларига уриб-тепиб, уларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган зўрлик ишлатган.

    Сўнг У.К.га тегишли Samsung телефони ва машинанинг бир жуфт Sony русумли радиокарнайи, Д.С.га тегишли Samsung телефон ва 750 минг сўм пул, О.Қ.га тегишли Samsung телефони ва эркаклар кумуш занжирини қўлга киритган.

    ***

    Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директор ўринбосари Саида Мирзиёева фарзанд тарбиясини заҳматли, бироқ жуда завқли ва бир умрлик саёҳатга ўхшатишини билдирди.

    «Мен болаларим учун биринчи навбатда ишончли дўст бўлишга ҳаракат қиламан. Уларни қандай кўришни истасам, ўзим ҳам шундай, уларга намуна бўлишга интиламан! Орзум ўғлимни мусиқага ошно қилиш эди, буни рўёбга чиқариш учун 25 йиллик танаффусдан сўнг яна фортепиано қаршисига ўтиришимга тўғри келди», — дея ёзув қолдирган Саида Мирзиёева.

    ***

    Forbes журналининг версиясига кўра, Голливуд актёри Дуэйн Жонсон 2019 йилнинг энг кўп даромад кўрган актёрига айланди.

    Дуэйн Жонсон жорий йилда 89,4 миллион доллар ишлаб топган.

    «Қоя» лақабли актёр ўтган йили ушбу рейтингнинг иккинчи поғонасидан жой олган эди. Биринчилик йил давомида 239 миллион доллар ишлаб топган Жорж Клунига насиб этганди.

    Forbes’нинг ёзишича, «Жуманжи: Янги босқич» фильмининг ўзидан Жонсон 23,5 миллион доллар гонорар олган. Бундан ташқари актёрга «Футболчилар» сериалида ўйнаган ҳар бир эпизоди учун 700 минг доллар тўланади.

    22.08.2019, 21:57   Изоҳ (0)   29724
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Операциядан сўнг кўзи кўр, оёқ-қўллари ишламай қолган қизалоқ: у яхшилар ёрдамига жуда ҳам муҳтож!

    22.08.2019, 20:53

    Ўзбекистон ва Қирғизистон ТИВ раҳбарлари ўзбек жангчиси билан бўлган жанжални муҳокама қилди

    22.08.2019, 20:53

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда фаолият юритаётган сиёсий партиялар раҳбарлари билан учрашди

    22.08.2019, 19:49

    Ўзбекистон Президенти АҚШ Давлат котиби ўринбосарини қабул қилди

    22.08.2019, 18:35

    «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ томонидан автобусларга видеокузатув камералари ўрнатилиши бошланди

    22.08.2019, 18:21

    Туркияда икки нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди

    22.08.2019, 17:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.